Хосе Молинани Гонконгда кутишмоқда
03 июл 2014 15:33
Новости
Хосе Молинани Гонконгда кутишмоқда
Гонконг чемпиони “Китчии”ни яқиндан бошлаб испаниялик мураббий Хосе Молина бошқарадиган бўлди.
“Китчии” ОФК Кубоги чорак финалига чиққан жамоа ҳисобланади ва ўз олдига бу мусобақада ғолиб чиқиш вазифасини қўйган.
Эндиликда мураббийлик касби билан шуғулланаётган собиқ дарвозабонни мухлислар яхши эслашса керак. Молина 1998 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Қолаверса, футболчилик фаолиятининг асосий қисмини “Депортиво”да ўтказган.
“Китчии” президенти янги мураббий ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: “Ўйламанки, биз Хосе Молина бошчилигида ниманидир юта оламиз. Мен унинг мураббийлик услуби билан яқиндан танишиб чиқдим ва бундан жуда таъсирландим. Молина олдига фақат натижа кўрсатиш эмас, балки болалар футболини кўтаришни ҳам вазифа қилиб қўямиз”.
Эслатиб ўтамиз, “Китчии” янги мавсумга тайёргарлик жараёнида 29 июль куни ПСЖга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Комментарии