Хосе Мария Мендез: "Япония терма жамоаси биздан бир қадам олдинда"
03 ноя 2015 18:48
Новости
Хосе Мария Мендез: "Япония терма жамоаси биздан бир қадам олдинда"
Бугун бўлиб ўтган эрталабки машғулотдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Хосе Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Япония терма жамоаси биздан бир қадам олдинда, жуда ҳам кучли жамоа. Бизнинг мақсадимиз шунақанги кучли жамоалар билан ўйнаб ўзимизнинг сифатларимизни, ўйин услубимизни яхшилаб бориш.
Осиё чемпионатининг фаворитлари - Эрон, Таиланд ва Япония. Биз шундай жамоаларга қарши ўйнаб ўсиб борамиз. Япония билан ўйиндан кўзланган мақсад қай даражада турганимизни билиб олиш. Пастдами, юқоридами, ўртадами?
Бугунги машғулотдан асосий мақсадимиз прессингдан чиқиш, чунки Япония билан бўладиган учрашувда тахминимиз бўйича японлар бизни прессингда ушлаб туради. Лекин терма жамоамиз тўлиқлигича шаклланиб бўлгани йўқ, Осиё чемпионатигача бизда ҳали вақт бор.
Январь ойида Озарбайжон ёки Вьетнам терма жамоалари билан музокаралар олиб бориляпти ёки Тошкентда турнир ўтказилиши мумкин. Биз билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бошқа терма жамоалардан таклифлар бўляпти," - дейди Хосе Мендез.
Комментарии