RU

Последние новости

21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  7 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  15 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7

Хосе Мария Мендез: "Тожикистонга қарши ўйинда натижа мени қизиқтирмайди" Новости

Хосе Мария Мендез: "Тожикистонга қарши ўйинда натижа мени қизиқтирмайди"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Кундузги машғулотдан сўнг бош мураббий Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Айни пайтда биз ёшлар терма жамоасига номзод ўйинчилар билан танишишимиз, уларнинг имкониятларини кўриб чиқишимиз керак. Бугунги кунда жамоага етарлича номзодларни борлигининг ўзи ютуғимиз. Чунки, 4-5 йил олдин ҳозиргидек 30-40 нафар ёш футзалчилар орасидан номзодларни танлаб олиш имконияти йўқ эди. Бу ерда 20 ёшдан кичик футзалчини топиш жуда қийин эди.

Ўзбекистонда футзал ривожланиб бораётган спорт, бу ерда бошқа мамлакатларга ўхшаб футзал билан 5 ёшдан шуғулланишмайди, балки 18-20 ёшдан мини футбол ўйнашади кўпинча. Ёшлар терма жамоаси билан ишлашда биз бошқалардан анча орқадамиз, лекин бу биринчи ва Ўзбекистон футзалини ривожлантиришдаги қадам.

Бу ҳафтада асосан ёш футзалчиларни айни пайтда нималарга қодирлигини кўриб чиқамиз, ушбу йиғинни шунинг учун ташкиллаштирдик. Йиғин доирасида Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйинларда мени натижа умуман қизиқтирмайди. Муҳими, биз ўз ишимизни қилишимиз, ўйлаган режаларимизни амалда кўришимиз ва ўсишимиз керак", - дейди жаноб Мендез.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика