RU

Последние новости

00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  1 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  6

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда? Новости

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

БАА яшил майдонларида ўтказилган 2013 йилги кичик мундиал (17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги) ёдингиздами?

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги терма жамоамиз ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида Марокаш, Хорватия ҳамда Панама термаларига қарши курашган. Ўсмирларимиз 3-турда Хорватия термасини 2:1 ҳисобида таслим қилишган эди. Ўша баҳсда хорватларнинг ягона голига муаллифлик қилган Ален Ҳалилович кўплаб экспертлар томонидан жаҳон футболининг бўлажак юлдузи сифатида эътироф қилинган.


10-рақамда тўп тепадиган чапақай ўйинчи "янги Месси", "хорват Мессиси" сингари лақабларни олганида эндиги 17 ёшга қадам қўйган эди. "Динамо" (Загреб)нинг умидли вакили келаси йил "Барселона"га трансфер қилинди. Ўшанда каталон клуби 18 ёшли Ален учун 5 млн евро тўлаган. Бироқ, Ҳалиловичнинг ёши улғайган сари даражаси тушиб борди. "Кўк-анорранглилар" таркибида ўз ўрнини топомагач, Бундеслигага кўчиб ўтди. "Гамбург"даги омадсиз 2 йилдан кейин "Милан"га келди. "Россонерилар" таркибида 1,5 йил ҳаракат қилиб "кесакдан олов чиқаролмаган" ярим ҳимоячи Чемпионшипга кўчиб ўтди.

У бугунги кунда "Бирмингем Сити" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълумот учун, Чемпионшипнинг ўтган мавсумида 784 дақиқа ўйнаган Ҳалилович фақат 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топган. Демак, мутахассисларнинг 8 йил олдинги тахминлари ўзини мутлақ оқламади.

"Насаф"га ОФК кубогини олиб берган Анатолий Демьяненко ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика