RU

Последние новости

14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  1 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  9 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  3

Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз" Новости

Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Марижан Будимир U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Авваламбор, шогирдларимни мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олгани билан табриклайман. Гуруҳдаги охирги ўйинни тўлақонли назорат қилдик. Ғалаба қозонишдан ташқари, имкон қадар кўпроқ гол уришга интилдик. Сенегал натижасини билганимиздан кейин эса бор кучимиз билан яна бир гол уришга ҳаракат қилдик, аммо афсуски, бунга эриша олмадик. Сенегал БААга қарши фантастик ўйин кўрсатди, бешта гол урди ва тўплар фарқи ҳисобига гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди – гуруҳ босқичида учта ажойиб ўйин ўтказдик. Энди эса ижобий руҳда олдинга қараб ҳаракатланамиз. Плей-офф босқичида узоққа бориш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Интизом ва ажойиб йигитлар жамулжам экан, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз", – деди 45 ёшли мутахассис.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика