RU

Последние новости

13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  3 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  9 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  1 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  3 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  9 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  7 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1

Хорватия - Мексика 1:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Хорватия - Мексика 1:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Хорватия - Мексика ўйини матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. "А" гуруҳи, 3-тур.

Хорватия - Мексика 1:3
24 июнь. 01:00
Бош ҳакам
:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Захира ҳаками:
Неант Алиум (Камерун)

Голлар
: Маркес (72), Гуардадо (75), Чичарито (82), Перишич (87)

Хорватия
: Плетикоса, Врсалко (Ковачич, 58), Праньич (Елавич, 74), Перишич, Чорлука, Ловрен, Ракитич, Модрич, Срна, Манжукич, Олич.

Мексика
: Очоа, Родригез, Маркес, Херрера, Лайун, Дос Сантос (Чичарито, 61), Морено, Гуардадо (Фабиан, 84), Перальта (Пена, 79), Агилар, Вазкуез.

Огоҳлантириш: Ракитич (9), Маркес (39)

Четлатиш
: Ребич (89).


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ



Эътиборингиз учун раҳмат! Доимо соғ-саломат бўлинглар, Азиз футбол ишқибозлари!

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! МЕКСИКА КЕЙИНГИ БОСҚИЧГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА!

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` ПЕРИШИЧЧЧ! ОЧОА!!!!! АЖОЙИБ ЗАРБА ВА ЧИРОЙЛИ "СЕЙВ"!

89` Анти Ребич қизил карточка билан сийланмоқда!

88`
Мексика ушбу мундиалдаги илк голини ўтказиб юборди.

87` ГООООООООООООООООООООООООЛ! Перишич!

84`
Мексика таркибида навбатдаги ўзгариш. Гуардадо ўрнига Фабиан тушди.

Мексика Хорватияни янчиб ташламоқда!

82` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЧИЧАРИТО!

81` Хорватия сўнгги 5 дақиқа ичида нималар руй берганини ҳалигача тушунмаяпти...

79`
Перальта ўрнига Пена тушди.

78` ҲУЖУМ!!!!!! РЕБИЧ!!! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ!!! ҚАНИ ГОЛ??!! Хорватия ҳисобни тенглаштириш имкониятини қўлдан чиқармоқда.

77` Даҳшатли баҳс! Даҳшатли Мексика! Хорватия "шок"да!

76` ГОООООООООООООООООООООООЛ! ГУАРДАДО! Мексиканинг навбатдаги чиройли ҳужуми гол билан якунланмоқда. Чичаритонинг фаоллиги мексикага навбатдаги голни тадим этмоқда. Гуардадо аниқ зарба йўллади ва ҳисобни 0:2га келтирмоқда!

75`
Буёғига Хорватия жамоаси камида иккита тўп киритишлари талаб этилади.

Хорватияда ўзгариш. Праньич ўрнига Елавич тушди.

74` Хорватиянинг тезкор жавоби! Анча хавфли!

72` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! МАРКЕС! Мексика сардори боши билан Плетикоса қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди, 0:1!

70`
Мексиканинг навбатдаги ҳужуми бесамар тугади.

68`
Хорватиянинг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин мексикалик ҳимоячилар бу сафар ҳам ишончли ўйнашди.

66`
Мексика катта куч билан олдинга бормоқда. Плетикоса бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!

65`
Вазкуез огоҳлантирилди.

64` Мексиканинг ҳужуми! Дарвоза йўлланган зарбани Срна қўли билан қайтариб қолди! Равшан Эрматов эса пенальти белгиламади. Мексика футболчилари "шок"да. Такрорий лавҳада Срна қўли билан ўйнаганлиги кўриниб қолди.

61` Мексика таркибида ўзгариш: Дос Сантос ўрнига Чичарито тушди.

59`
Хорватия таркибида ўзгариш. Врсалко ўрнига Ковачич тушди.

58`
Мексика яна бир бор бурчак тўпини амалга оширди. Лекин яна самарасиз.

55`
Перишич оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди.

54`
Хорватия ҳужумга ошиқмоқда. Лекин мексикалик ҳимоячилар бугун ҳақиқий қалқон вазифани бажаришмоқда.

Айтишларича, Марсело яна ассистентлик қилибди-а? Бразилиялик футболчилар бугун фақат каминани жамоаси учун ўйнашмоқда десам ишонмагандингизлар-а? "FIFA.UZ"да яйрадику мени жамоам:-)

Қўшни хонадан "ГООООООООООЛ" деган овоз келди. Бизлар ҳам "ГОООООООООЛ" дейлик, уринглар-е!

50`
Хорватия бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Олич ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

48`
Хорватиянинг ҳужуми самарасиз якунланди. Ҳозирча мексикалик ҳимоячилар анча ишончли ўйнашмоқда.

47`
Мексика тезкор ҳужум уюштирди. Лекин Перальти тўпга етиб кела олмади.

46` Иккинчи бўлим бошланди! Ўйин давом этади...

Мексика гўзалларидан Сизга "тунги салом"

Ивица Олич анча тер тўкмоқда


Биринчи тайм тугади. ТАНАФФУС!

45` Равшан Эрматов биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

44`
Гап-гап билан биринчи бўлим сўнгги дақиқасига ҳам етиб келдик. Голдан эса дарак йўқ.

43`
Хорватия дарвозаси олдида тартибсизлик келиб чиқди. Равшан Эрматов дарров керакли пайтда пайдо бўлиб,  футболчиларга "шўхлик" қилманглар деб қўйди.

42` УҲҲҲҲҲҲҲ!
Мексика яхши ҳужум ташкил этди. Лекин зарба беришга келганда футболчилар чузиб юборишди.

40`
Дарио Срнанинг зарбаси ноаниқ кетди.

39`
Хорватия тезлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Перишич эса Мексика сардори Маркес чалиб йиқитди. Эрматов унга огоҳлантириш кўрсатди. Тўғри. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Очоа эҳтиёт бўлиши керак!

38`
Хорватия ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

37`
Гуардадонинг фаоллиги Мексикага навбатдаги бурчак тўпини тақдим этмоқда.

36`
Мексика жамоаси бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин самарасиз. Ҳужум эса давом этмоқда.

Нариги ўйинда учинчи гол ҳам киритилди. Неймар дегани бугун фақат мени "FIFA.UZ"даги жамоам учун очко ишлаб беради шекилли... МАЛАДЕС БОЛАКАЙ!

33`
Жамоалар анчагина эҳтиёткорлик кучайтириб юборишмоқда. Бу ҳисоб Мексика учун қониқарли, лекин Хорватия нега "жим" турган бироз тушунарсиз. Вақт ўтиб бормоқда.

31`
Ҳозирча хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. Равшан Эрматов эса ўйинни чиройли тарзда бошқариб бормоқда. Унинг майдонда борлиги деярли билинмаяпти. Яхши ҳакамлар майдонда "кўринишмайди"!

29`
Перишич ҳам Очоа дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди, аммо зарбаси ноаниқ чиқди.

Нариги ўйинда ҳисоб тенглашди? Ийе, Камерун ёмон чиқдику-а? Ёки Бразилия аввалгидек кучли эмасми?

27`
Праньич Очоа дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

25`
Мексика тезкорлик билан ҳимоядан-ҳужумга қараб ўтиб кетмоқда. Ҳозирча ўйинда аниқ бир жамоани устунликка эга деб бўлмайди. Деярли тенг ўйин кечмоқда.

24`
Тўп билан хорватиялик футболчилар. Нико Ковач шогирдлари янги ҳужум ташкил этишмоқда.

Нариги ўйинда ҳисоб очилди, Неймар Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Ҳа айтганча, "FIFA.UZ"да мени жамоамда Неймар бор эди. Маладес Неймар дермиди!?

21`
Мексика кетма-кет икки бор хавфли вазият содир эта олди.

20` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!
Перальта қулай имкониятни кўкка совурмоқда. Ажойиб пас, лекин зарба борасида бу гапни айта олмаймиз...

18`
Мексикалик футболчилар узоқ масофадан зарба беришни ёқтиришади ва уларнинг жуда кўпчилигининг зарбаси анчагина кучли.

16` УҲҲҲҲҲ! ХАВФЛИ ЗАРБА! ХЕРРЕРА! Мексика футболчиси Херрера узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Унинг тепган кучли зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайди!

15`
Мексика ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирмоқчи.

14`
Хорватия ташаббусни ўз қўлига олмоқда. Бурчак тўпи хавфлиро кўриниш олиши мумкин эди. Лекин Манжукич тўпга боши билан зарба бера олмади.

13`
Иван Перишичнинг ошириб берган тўпини ҳимоячи майдондан чиқариб юборди. Навбатдаги бурчак тўпи.

12`
Хорватиянинг ҳужуми ривожланаётган бир пайтда, Ивица Олич тўпга етиб кела олмади.

10`
Лука Модрич тўп учун курашда бироз жароҳат олди.

9`
Ракитич майдон марказида рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва Равшан Эрматовдан сариқ карточка билан сийланди.

8`
Хорватия ўз ҳужумларини бошлаб юборди.

7`
Мексикалик ҳимоячилар ушбу стандарт вазиятини бартараф этишди.

6`
Хорватиянинг илк ҳужуми. Бурчак тўпи. Кузатамиз.

5`
Ўйин тезлиги ҳозирча пастроқ. Лекин бу ҳозирча. Бу ўйин аҳамияти ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим. Бу ерда шошқалоқликка йўл қўйиб бўлмайди.

4`
Бугун ҳам Очоадан ҳайри-одатий "сейв"лар кўрсак керак-а? Марио Манжукич бошчилигидаги Хорватия ҳужум чизиғи Мексикага анча бош оғриқ бўлиши кутилмоқда.

3`
Жамоалар ўйинни анча эҳтиёткорлик билан бошлашмоқда.

2`
Мексика жамоаси тўп назорат қилмоқда. Ҳозирча Хорватия рақибини ўз жарима майдончаси олдида кутиб олмоқда.

1` Учрашув бошланди! Даҳшатли ўйинга старт берилди! Умид қиламизки, бизни олдинда жуда қизиқарли бўлган 90 дақиқалик баҳс кутиб турибди. Ҳақли ва кучли жамоага ғалаба қозониш насиб этсин! Қани бошладик бўлмасам...


Эслатиб ўтамиз, бу ўйин билан бир вақтда Камерун - Бразилия баҳси ҳам бошланмоқда. У учрашув тафсилотилари билан "қўшни хона"да Нарзулла Сайдуллаев ўртоқлашмоқдалар.

Энди анъанага кўра, ҳар иккала давлат мадҳиялари жаранг солади...

Равшан Эрматов жамоалар бошлаб келмоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун жаҳон чемпионати "А" гуруҳидаги энг марказий ўйин Хорватия - Мексика ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Кейинги босқич йўлланмаси учун кечадиган беллашувда қайси жамоа ғолиб чиқишини яна бир неча дақиқалардан сўнг билиб оламиз. Мексика жамоасини дуранг натижаси қаноатлантирса, Хорватияга ғалаба зарур. Ушбу марказий учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 
Хорватия - Мексика баҳсини сайтимиз орқали яна бир  ҳамюртингиз Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради!

- Учрашув соат 01:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика