RU

Последние новости

19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  0 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  0 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  3 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  0 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  9 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  7 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  0 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  7 14:19"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди  0 13:51Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"  0 13:26"Арсенал" янги ҳужумчи топди  0

Хорватия бош мураббийи: “Ўзбекистон жиддий рақиб” Новости

Хорватия бош мураббийи: “Ўзбекистон жиддий рақиб”

Маълумки, БААда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги охирги ўйинни Хорватияга қарши ўтказади.
Панама устидан қозонилган ғалабадан сўнг хорватлар уч очкога эга бўлишди. Бизнинг ҳисобимизда эса тўрт очко бор. Бундан кўриниб турибдики, 24 октябрь кунги баҳс ўта шиддатли кечади. Бу борада хорватлар бош мураббийи Иван Гудалжнинг фикри қуйидагича бўлди:

- Панамага қарши ўйинни ютиб олганимиз яхши бўлди. Ҳозир бизда уч очко бор ва бу ҳол футболчиларнинг руҳиятини кўтариши шубҳасиз. Панама қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди, бироқ биз қараб турмадик ва айтишим мумкин, рақиб устидан ҳақли ғалабага эришдик.

- Жамоангиз навбатдаги баҳсни Ўзбекистон ўсмирларига қарши ўтказади.
- Ўйлайманки, бу ўйин ўзига яраша кескин кечади. Менга Ўзбекистоннинг ўйини ёқяпти ва уларни жиддий рақиб деб ўйлайман. Фақат ҳозирча бу жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари хусусида бир нарса дея олмайман.

- Панама устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон билан кечадиган ўйинга ўз таъсирини кўрсатадими?
- Таъсир кўрсатиши табиий, чунки ғалаба ҳар доим футболчиларни руҳлантиради. Лекин масаланинг бошқа томони бор, биз Панамани мағлубиятга учратишимизни кутгандик, чунки улар Ўзбекистон ёки Марокаш каби кучли эмас. Агар охирги турда ўзбекистонлик ўсмирларни мағлуб этсак, очколарни олтитага етказиб гуруҳдан чиқамиз. Шундай экан, фақат ғалаба қозонмоқчимиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика