RU

Последние новости

21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  0 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  0 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  2 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   3 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  15 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  8 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:11Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор"  10 19:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  8 18:43VAR хатоларисиз АПЛ муқобил жадвали тақдим этилди. "Арсенал" очколаридан маҳрум бўлган  6 18:16"Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия "Барселона"га ўтишини истисно қилмади  0 17:53Конференциялар Лигаси финали учун превью: "Челси" "Бетис"ни ютиб, тарихга кира оладими?  3 17:25"Реал" "Арсенал" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  1 16:58Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли бошлаган Арда Туран "Шахтёр" бош мураббийига айланди  0 16:36Жўрабоев, Сафаров, Паншанбе, Самиев, Шарипов... Тожикистон термасининг Камбоджа ва Филиппинга қарши ўйинлар учун таркиби  5

Хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига шарҳ Новости

Хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига шарҳ

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
 28-сентябрь куни Россия Премьер-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз уйида «Амкар»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. «Темирйўлчилар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Денисов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.

«Краснодар» клуби ўз майдонида Туланинг «Арсенал» клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Краснодар» сафида асосий таркибда майдонга тушган Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

«УФА» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин мазкур турда сафарда «Мордовия»га қарши ўйиннинг асосий таркибида майдонга тушиб 56 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда «УФА» 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 28 сентябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 28-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ушбу турда сафарда «Бусан» клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Жепаров ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
 Қозоғистон Премьер-Лигасида плей-офф баҳслари давом этмоқда. 28 сентябрь куни сафарда «Қайрат» клубига қарши майдонга тушган «Актобе» клуби 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Темур Кападзе учрашувда 40 дақиқа ҳаракат қилди. «Шахтёр» сафида тўп сураётган икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломовлар мазкур турда майдонга туширилмадилар.

ХИТОЙ
 28 сентябрь куни Хитой Суперлигаси 26-турт доирасида «Жиангсу» - «Чангчун Ятай» клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов «Чангчун» сафида мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда Анзур Исмоилов жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

БАА
 26 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 3-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда жамоаси сафида ўз уйида «Ал Наср» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 2:1 ҳисобидаги ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика