RU

Последние новости

00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  1 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  7 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  6 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2

Хориж сайти яна Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди Новости

Хориж сайти яна Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди

Хабарингиз бор, 31 октябрь куни ОФК штаб-квартирасида ташкилотнинг 28-конгресси бўлиб ўтди.

Маълумки, Конгресс давомида ОФК низомига ўзгартириш киритиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Яъни, қабул қилинган янги Низомга кўра, эндиликда ОФК президенти бўлиш учун даъвогар шахс ОФКга аъзо исталган учта ташкилот номидан овоз йиғиб президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

Конгресс пайтида Низомга шу бўйича ўзгартириш киритиш овозга қўйилганида ОФКга аъзо 46та давлатдан 42таси "Ҳа" деган бўлса, фақат тўртта давлат "Йўқ" деган жавобни кўтарди. Қизиғи шундаки, "Йўқ" деганлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Қолган учта давлат эса БАА, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони.

Конгресс ниҳоясига етгач, insideworldfootball.com сайти Ўзбекистон "Йўқ" деган овозни кўтаргани ҳақида мақола чиқарганди. Кеча сайт журналисти Пол Никольсон яна мақола ёзди ва ўз мақоласига "Ўзбекистоннинг реформага рози эмаслигига нима сабаб бўлди?" деб сарлавҳа қўйди.

Мақолада шундай дейилади: "Бу ой ОФК оиласи учун жуда муҳим палла бўлиши мумкин. Чунки кечагина ўтказилган ОФК конгрессида Ўзбекистон ОФК Низомига ўзгартириш киритиш бўйича қарши чиққан тўртта давлатдан бири бўлди. Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистони, БАА ва Жанубий Корея ҳам "Йўқ" деган жавобни кўтаришди. Саудия Арабистони ва Жанубий Кореяни тушунса бўлади, чунки бу давлатлардан ОФК президентлигига номзод бор".

"Шу боис бу давлатлар ўртага ташланган таклифни қўллаб-қувватламагани тушунарли ҳол. Улар бу билан амалдаги президент Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ва унинг тамойилларига қарши эканликларини билдириб қўйишди. Лекин бундан кейин президентликка ўз номзодини қўйган шахсга нисбатан ўзи фаолият юритаётган федерация қўллаб-қувватлаши мажбурияти юкланмайди".

"Аммо нима сабабдан Ўзбекистоннинг "Йўқ" дегани ҳамон тушунарсиз қоляпти ва бу ҳолат сентябрь ойида Тошкентда ташкил этилган ОФК Ижроқўм йиғилишида қатнашганларни жуда ҳайрон қолдирди. Тошкентдаги йиғилиш пайтида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов биринчилардан бўлиб кейинги сайловда Шайх Салмонни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. Шунингдек, ОФК Ижроқўм йиғилиши илк бор Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг охирги йилларда Осиё футболига кўрсатган таъсири натижаси ўлароқ баҳоланганди". 

"Энди ЎФА ўз йўлидан оғди дейиш мумкинми? Ким нега бундай қилди ва нима учун? Яна беш ярим ойдан сўнг ОФК президентлиги учун сайлов ўтказилади. Бунга ҳам кам вақт қолди дейишимиз мумкин, бироқ бу ОФК футбол сиёсати учун узоқ даврдек кўринади". 

Хуллас, шунақа гаплар. Афтидан, бу мавзу ҳали давом этадиган кўринади. Кеча шу масала юзасидан ЎФАга борганимизда конкрет жавоб олишнинг имкони бўлмади. Қолаверса, Конгрессда иштирок этганлар ҳали Малайзиядан қайтмаган. Улар Тошкентга келганидан сўнг бу мавзуга яна қайтсак бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика