RU

Последние новости

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Хоразмлик Вали Султонов 47 ёшда Новости

Хоразмлик Вали Султонов 47 ёшда

Урганчлик Вали Султонов мамлакатимиз футбол аҳлига футболчи ва мураббий сифатида яхши таниш инсонлар.

У футболчилик  даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоаларида тўп сурган. 1992 йили “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган.

У мураббийлик фаолиятида фақат Хоразм вилояти жамоаларида фаолият юритди. Жумладан, қатор йиллар олий лигада “Хоразм”(Урганч), биринчи лигада “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларини бошқарди. Айтиш жоизки, унинг устозлигида  Хоразм вилояти терма жамоаси  “Умид ниҳоллари-2003” спорт мусобақасининг футбол турнирида ғолиб бўлди. “Хоразм” жамоаси  2010 йили Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубогини қўлга киритди. Қолаверса, фаолияти мобайнида кўплаб таниқли футболчиларни вояга етказди. Айни дамда, “Хоразм” фахрийлар жамоасининг етакчи футболчиси ҳисобланади.

Бугунги кунда В. Султонов  Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасида самарали меҳнат қилаётир. Бунинг баробарида, БЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси  ёш футболчиларини етуклик сари етаклаяпти. Келгусида Вали Султоновнинг  умидлари катта. Бинобарин, Хоразм футболи довруғини янада кўтариш иштиёқида.

11 апрель - Хоразм воҳаси футболи тарихидан ўчмас из қолдирган Вали Султоновнинг туғилган куни. Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан унга сиҳат-саломатлик, бахт саодат ва омад, футболимиз ривожи йўлидаги ишларига барака тилаймиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика