“Хоразм”лик Қаҳрамон Машарипов 50 ёшда!
03 окт 2015 08:02
Новости
“Хоразм”лик Қаҳрамон Машарипов 50 ёшда!
Бу йўлда эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади. Урганчлик Қаҳрамон Машарипов шубҳасиз ана шулар сирасига киради.
У ёшлигидан футболга ошно тутинди. Вақт ўтган сайин футболга бўлган меҳр ва иштиёқ унинг ҳаётини шу соҳага чамбарчас боғлаб қўйди. Эндиликда, “миллионлар ўйини” унинг ҳаёти мазмунига айланган. Хусусан, у кўп йиллардан буён “Хоразм” жамоасида маъмур вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқда. Бунинг баробарида уни нафақат “Хоразм”ликлар, умуман, биринчиликда қатнашаётган барча жамоалар вакиллари яхши билишади ва ҳурмат қилишади. Бу муболаға эмас, албатта.
Бугун Хоразм воҳаси футболи ривожига ўзининг муносиб улушини қўшиб келаётган Қаҳрамон Машарипов ўзининг қутлуғ 50 ёшини нишонламоқда. Шу муносабат билан бу фидойи инсонни муборак айёми билан қутлаб, унга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик тилаймиз.
“Хоразм” футбол жамоаси.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии