RU

Последние новости

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  3 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда! Новости

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда!

Урганчлик Вали Султоновни нафақат Хоразм вилояти, умуман, мамлакатимизнинг миллионлар ўйини ихлосмандлари ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши билишади.

Бинобарин, у футболчилик даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Хусусан, 1992 йили жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, В.Султонов кўп йиллик тренерлик фаолияти мобайнида фақат Хоразм вилояти жамоаларида фаолият юритди. Жумладан, қатор йиллар олий лигада қатнашган “Хоразм”(Урганч), биринчи лигада иштирок этган “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларини бошқарди. Унинг устозлигида “Хоразм” жамоаси эса 2010 йили Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубоги эгасига айланди. Хоразм вилояти терма жамоаси мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари-2003” республика спорт мусобақасининг футбол турнирида биринчи ўринни эгаллади.

Қолаверса, у воҳанинг кўплаб футболчиларини вояга етказишда камарбаста бўлди. Ҳозир ҳам уларга ўзининг фойдали маслаҳат ва тавсияларини беришни канда қилмайди. Эътиборлиси, футболимиз фидойиси ҳанузгача футбол майдонини тарк этмаган, “Хоразм” фахрийлар жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, Вали Фарҳодович ёш “чарм тўп” ўйини усталарини ҳам етуклик сари етаклаяпти. Унинг устозлигида СЎЕАИБЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси футболчилари 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўлга киритди, 2017 йили вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланди. Айнан, шу йили Урганч шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишлаб уюштирилган вилоят очиқ турнирида зафар қучди. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин, албатта.


Бугунги кунда В. Султонов Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасида самарали меҳнат қилмоқда. Бунинг баробарида, хоразмлик ўғил-қизларни маънан ва жисмонан соғлом руҳда камол топишига ўз улушини қўшаётир.

Ўз навбатида бу инсоннинг сидқидилдан меҳнатлари беэътибор қолмаяпти. У бир неча бор вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти томонидан фахрий ёрликлар билан тақдирланган.

Бугун, 11 апрель куни Хоразм воҳаси футболи тарихида муносиб из қолдирган Вали Султонов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан унга сиҳат-саломатлик, оилавий фаравонлик, спортимиз, хусусан, футболимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларига ривож тилаймиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика