RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  5

Хоразмда “Чарм тўп” турнирининг жамоалари сараланмоқда Новости

Хоразмда “Чарм тўп” турнирининг жамоалари сараланмоқда

Жойларда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, ЎФА ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллаларнинг 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп-2019” анъанавий республика турнирининг шаҳар ва туманлар босқичлари ўтказилаётир.

Хусусан, Хоразм вилоятида турнирнинг иккинчи босқичи байрамона тарзда уюштирилмоқда. Бу “миллионлар ўйини” ихлосмандларида нафақат футбол учрашуви, бунинг баробарида, ўзига хос спорт байрами сифатида ҳам катта тассуротлар қолдиряпти. Бинобарин, ҳар бир учрашув олдидан ташкил этилаётган ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорларнинг кенг қамровли концерт дастури томошабинларга хуш кайфият улашаётир.

Хонқа тумани босқичининг ҳал қилувчи учрашуви Сарапоён қишлоғида бўлиб ўтди. Унда “Гулғунча” ва “Дўрман” маҳаллаларининг жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Ишқибозларга кўплаб ҳаёжонли дақиқаларни улашган мазкур беллашувда “Гулғунча” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, вилоят босқичи иштирокчисига айланди.

Янгиариқ тумани босқичининг ҳал қилувчи учрашуви Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг стадионида ўтказилди. Финал учрашувида “Қармиш” ва “Янгиариқ” маҳаллаларининг жамоалари майдонга тушишди. Ушбу учрашувнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд қилинди. Натижада, қўшимча бўлимлар ажратишга тўғри келди. Ўйиннинг мазкур қисмида хужумкор ўйин намойиш қилган “Янгиариқ”ликлар муҳим ғалабани қўлга киритишди, 4:3. Ушбу ютуқ туман маркази футболчиларига “Чарм тўп” мусобақасининг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини берди.

Ҳозирда воҳанинг бошқа ҳудудларида ҳам “Чарм тўп” турнирининг иккинчи босқичи ғолиблари аниқланмоқда. Мусобақанинг Хоразм вилояти босқичи эса жорий йилнинг 12-13 август кунлари Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг стадионида бўлиб ўтади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика