“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғинни бошлади
19 мар 2015 08:15
Новости
“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғинни бошлади
Биринчи лигада қатнашаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси мавсум олди ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги босқичини бошлади.
Айни дамда, воҳалик футболчилар Тошкент шаҳрида машғулотлар ўташяпти.
Ўн кун давом этадиган йиғин доирасида “Хоразм”ликлар бир нечта назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллашган. Кеча улар “Геофизика” стадионида “Хоразм-1” ва “Хоразм-2” сифатида ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда асосан, етакчи футболчилардан тузилган “Хоразм-1” жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоа бош мураббийи Вали Султоновнинг таъкидлашича, “Пахтакор-2”(19 март), “Бунёдкор-2”(23 март), “Оқтепа”(24 март) ва “Локомотив”(ёшлар, 25 март) жамоалари билан назорат учрашувларини уюштириш режалаштирилган. Шунингдек, урганчлик футболчилар Хоразмга қайтиш чоғида йўл-йўлакай Самарқанд шаҳрида “Шердор”(26 март) жамоасига қарши майдонга тушишни кўзлашмоқда.
Урганчлик футболчилар белгиланган режа бўйича 20 март куни тиббий кўрикдан ўтишади.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии