RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Хоразм вилояти футбол Федерациясининг 2014 йилги якунлари сарҳисоб қилинди Новости

Хоразм вилояти футбол Федерациясининг 2014 йилги якунлари сарҳисоб қилинди

Урганч шаҳридаги “Висол” тўйхонасида Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2014 йилги якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси вакиллари,  шунингдек, воҳанинг етакчи мутахассислари, мураббийлари, футболчилари, оммавий ахборот воситалари ва меҳмонлар ташриф буюришди.
  
Тадбир давомида Ўзбекистон чемпионатининг жорий йилги  аёллар биринчи лигасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, келаси йилдан олий лигага йўлланма олган Янгибозор туманининг “Тўмарис” аёллар жамоаси ва 2014 йил бўйича Хоразм вилоятининг “Энг яхши”ларини  шарафлаш маросими ўтказилди.
  


Жумладан, Хоразм вилояти футбол федерацияси  томонидан уюштирилган сўровномага асосан аниқланган ғолиблар  вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва вилоят футбол федерацияси томонидан тегишли даражадаги диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
  
Қуйидагилар Хоразм вилояти футболининг 2014 йил якуни  бўйича “Энг яхши”лар номинациясида ғолиб бўлишди:
   “Йилнинг энг яхши футболчиси” – Жамшид Искандаров,
   “Йилнинг энг яхши иқтидорли футболчиси” – Умидбек Султонов,
   “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” – Ҳабибулла Матёқубов,
   “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” – Дилноза Бектемирова,
   “Йилнинг энг яхши фахрий футболчиси” – Шокир Дўсчанов,
   “Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи” – Отабек Раҳимов,
   “Йилнинг энг яхши мураббийи” – Ислом Абдушарипов,
   “Йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи” – Олимбой Давлетов,
   “Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси” – “Алоқа Банк” жамоаси,
   “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” – 2002 йилда туғилган ёшлар вилоят терма жамоаси,
   “Йилнинг энг яхши ҳаками” – Анвар Алимов,
   “Йилнинг энг яхши тўпурари” -  Ферузбек Жабборов.
  


Шунингдек, 2014 йилда Хоразм вилояти биринчилигида  ғолиб чиққан Урганч Давлат университети ва  Хоразм вилояти кубоги соҳиби бўлган Урганч Олимпия захиралари коллежи жамоаси ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
  
- Ушбу байрам тадбири янги йил арафасида воҳамиз футбол аҳлига қувончли дақиқаларни бахшида этди, - дейди Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшанбек Отажонов. – Ишончим комилки, ушбу тадбиримиз кейинги йилларда  воҳамиз футболини янада юқори чўққиларни эгаллашига ўзига хос омил вазифасини ўтайди.  

- Бу кунни ҳеч қачон унута олмасам керак, - дейди “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинацияси ғолиби Ислом Абдушарипов.  – Ваҳоланки, воҳамизда жуда кўп тажрибали мураббийлар фаолият юритишади. Шунга қарамай, улар орасида Хоразм вилоятининг 2014 йилги энг яхши мураббийи деб эътироф этилишим менга битмас –туганмас севинч  ва ғурур бағишлаяпти.
  


- Вилоятимизда ўтказилаётган  мини футбол мусобақаларида мунтазам равишда иштирок этиб келамиз, - дейди “Алоқа Банк” мини футбол жамоаси сардори Фурқат Жуманиёзов. – Жорий йилда жамоамиз бешинчи маротаба Хоразм вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди. Албатта, бундан хурсандмиз. Айниқса, 2014 йил якунига кўра мини футбол жамоамизнинг Хоразм вилоятида энг кучли деб эътироф этилиши биз учун кутилмаган совға бўлди. Бу бизга ўзгача кайфият бағишлаяпти.
  
Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2014 йилги якунларига бағишланган тантанали маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Хўжаниёзова иштирок этди ва маъруза қилди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика