RU

Последние новости

10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  0 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1 09:20Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги дебюти қачон бўлиши маълум  2 08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  5 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  12 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  3 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  7 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  8 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  2 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  1 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  2 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  3

Хоразм вилояти биринчилиги. 1-гуруҳ ҳам биринчи даврани якунлади Новости

Хоразм вилояти биринчилиги. 1-гуруҳ ҳам биринчи даврани якунлади

Бир неча кун аввал Хоразм вилояти биринчилигининг 2-гуруҳ жамоаларининг биринчи давра якуни бўйича натижаларини эътиборингизга ҳавола этгандик.
Ниҳоят, 1-гуруҳ жамоалари ҳам дастлабки даврани поёнига етказишди. Айтиш жоизки, ушбу гуруҳда етти жамоа иштирок этяпти. Бу ерда 13 очкодан жамғарган “УрДУ” ва “Наврўз” жамоалари пешқадамлик қилишмоқда. Келаси йили бўлиб ўтадиган республика мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасига тайёргарлик кўраётган “Умид ниҳоллари-2015” жамоаси ҳозирча биронта очко жамғармаган.

Аслида, мазкур жамоанинг 2-лига мусобақасида қатнаштиришдан асосий мақсад, хоразмлик ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга қаратилган. “Умид ниҳоллари-2015”га воҳанинг таниқли мураббийларидан бири Вали Султонов устозлик қилаётир. Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм вилояти терма жамоаси айнан бу мураббий бошчилигида 2003 йили ташкил этилган “Умид ниҳоллари”  спорт ўйинининг финал босқичида футбол турнири ғолиби бўлганди.

4-тур
“Боғот” (Боғот тумани) - “УрДУ” (Урганч шаҳри) – 1:0,   
“Намуна” (Урганч шаҳри)  - “Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) – 1:3,   
“Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) – 1:8,   
“Наврўз” (Янгиариқ тумани) жамоаси бу турда дам олди.
             
5-тур
“УрДУ”– “Наврўз” – 3:0,
“Урганч ОЗК-2”– “Боғот”– 2:2,
Урганч ОЗК-1” -  “Намуна”– 4:1,
“Умид ниҳоллари-2015” жамоаси бу турда дам олди.
   
6-тур
“Наврўз”– “Урганч ОЗК-2”– 2:1,
“Боғот”– Урганч ОЗК-1”– 1:1,
“Намуна”– “Умид ниҳоллари-2015”– 3:2,
“УрДУ” жамоаси бу турда дам олди.
   
7-тур
“Урганч ОЗК-2”–  “УрДУ”– 2:2,
“Умид ниҳоллари-2015”– “Боғот”– 0:3,
Урганч ОЗК-1”–“Наврўз”– 3:3,
“Намуна” жамоаси бу турда дам олди.
   
Биринчи даврадан кейинги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1. УрДУ

6

4

1

1

26-5

13

2. Наврўз

6

4

1

1

18-12

13

3. Урганч ОЗК-2

6

2

3

1

16-9

9

4. Урганч ОЗК-1

6

2

3

1

19-13

9

5. Боғот

6

2

2

2

12-12

8

6. Намуна

6

2

0

4

11-28

6

7. Умид ниҳ.-2015

6

0

0

6

6-29

0


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика