RU

Последние новости

07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  7 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  7 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  7 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  2 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  10 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  25 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  12 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89

Хоразм вилояти. 2-лиганинг 7-тури ниҳоясига етди Новости

Хоразм вилояти. 2-лиганинг 7-тури ниҳоясига етди

Кеча Хоразм вилоятининг 2 лига жамоалари 7- тур ўйинларини ниҳоясига етказишди.
Қизиқарли учрашувлардан бири Гурлан туманининг марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди. “Гурлан” жамоаси Янгиариқ туманининг “Наврўз” жамоаси билан ўзаро куч синашди. Асосан ёшлардан иборат бўлган мезбонлар жамоаси  3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Майдон эгаларининг уччала тўпини ҳам Санъат Қуролов киритиб, “хет-трик”ка эришди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, учрашув танаффусида ўзига хос тадбир уюштирилди. Ўтган ҳафтада 2001 йилда туғилган ёшлар ўртасида ташкил этилган вилоят биринчилигида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган гурланлик футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Марказий минбар олдига саф тортган ёш “чарм тўп” ўйини усталарини Гурлан тумани ҳокими ўринбосари Сардорбек Юсупов эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Уларни ва мураббийи Қаҳрамон Сотиболдиевни мазкур мусобақанинг фахрий ёрлиқлари, медал ва футбол кийимлари билан тантанали равишда тақдирлади.

Энди мазкур турнинг барча учрашувлари натижалари билан танишинг.
24 июль
- “Хива” (Хива шаҳри) - “Интернат” (Урганч шаҳри) -  + : - ,
“Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) - “Терма-97” (Урганч шаҳри) - 2:2.   
25 июль
“Янгибозор” (Янгибозор тумани) - Шохобод” (Шовот тумани) - 3:1,
“Гурлан” (Гурлан) - “Наврўз” (Янгиариқ тумани) - 3:2,     
“Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) - “Хонқа” (Хонқа тумани) - 4:3  ,
“Қўшкўпир” (Қўшкўпир тумани) - дам олиш.

7-турдан кейинги вазият: 1. “Урганч ОЗК-1” – 17 очко(7 ўйин). 2. “Янгибозор” – 12(6). 3. “Терма-97” – 11(5). 4. “Хонқа” – 9(7). 5. “Хива” – 9(7). 6. “Урганч ОЗК-2” – 9(6). 7. “Гурлан”  - 7( 6). 8. “Шохобод” – 6(5). 9. “Қўшкўпир” – 4(6). 10. “Наврўз” – 4(5). 11. “Интернат” – 3(6).         

 Икром  Худойберганов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика