RU

Последние новости

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

"Хоразм" – "Турон" баҳсида қанот ҳаками хатога йўл қўйгани маълум қилинди Новости

"Хоразм" – "Турон" баҳсида қанот ҳаками хатога йўл қўйгани маълум қилинди

Ўзбекистон Про лигасининг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Турон" учрашувининг 29-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Турон" жамоаси томонидан жарима зарбаси амалга оширилганидан сўнг жарима майдончаси ичида фарғоналиклар урган гол "ўйиндан ташқари ҳолатда" деб инобатга олинмади.

"Ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб, хато қарор қабул қилган. Гол инобатга олиниши керак эди", – дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ёрдамчи ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз. 


ВИДЕОНИ КЎРИШ

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика