RU

Последние новости

23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  4 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  3 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  9 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйинига келувчилар учун маълумот Новости

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйинига келувчилар учун маълумот

Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" жамоалари "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон Кубоги ўйини доирасида майдонга тушишади.
Учрашувни "Пахтакор" стадионида кузатишни истаган мухлислар ва журналистлар учун қуйидаги маълумотни тақдим этамиз:

- Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар стадионга кириш жойида сотиб олган чипталарини стадион ходимлари томонидан текширувдан ўтказадилар. Ўша ернинг ўзида чиптанинг бир қисми йиртиб олинади ва махсус идишга ташланади. Шу тариқа ишқибоз танаффус вақтида ўтказиладиган ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Чипталарни стадион кассаларидан 2000 сўмдан харид қилишингиз мумкин. Бахтли мухлислар футбол тўплари, клуб атрибуткалари ва "Fitness House" соғломлаштириш марказига бепул абонемент соҳиби бўладилар.

- Ўйинга ташриф буюрувчи ОАВ ходимлари ўзлари билан ПФЛ томонидан 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкаларини олиб келишлари шарт. Бошқа турдаги аккредитация ёки гувоҳнома билан стадионга киришга йўл қўйилмайди. Ушбу кўрсатмага амал қилиш сизни ноқулай аҳволга тушишдан асрайди. ОАВ вакиллари учун "Пахтакор" стадионига кириш ЎФФ биноси жойлашган дарвозадан бўлади.

"Хоразм" - "Пахтакор" учрашуви соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика