RU

Последние новости

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  18 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда Новости

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда

Биринчи лига вакили “Хоразм” айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Жамоа 10 январдан машғулотларга киришган. Ҳозирча йиғин Урганчдаги “Хоразм спорт мажмуаси”да ўтказилмоқда. У ерда 40 нафарга яқин футболчилар шуғулланмоқда. Бош мураббий Мансур Давлетовнинг беътоблиги сабабли машғулотларни унинг ёрдамчиси Ойбек Қурёзов олиб бормоқда. Жамоа режасига февралда Тошкентга бориб, ПФЛ Кубогида иштирок этиш ҳам ўрин олган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор маҳаллий ёшлар жамоа кўригидан ўтмоқда. Уларнинг орасида ўтган йили “Олмалиқ”да ўйнаган Маъмур Абдуллаев, “Аланга”дан Тимур Бекчанов ҳам “Насаф” ёшлар жамоасидан Жамолиддин Машарипов борлигини айтиш мумкин. Маълум муддат “Олмалиқ” йиғинида иштирок этган тўпурар ҳужумчи Мурод Бобожонов яна жамоага қайтиб келган.

Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Қадамбой Нурметов, Азиз Жўраев, Собир Мамараҳимов, Собир Азизов айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Ёш ҳужумчи Нурметов ҳозирда Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ”да кўрикдан ўтаётган бўлса, юқорида номлари келтирилган бошқа футболчилар эса “Хоразм”нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилиши айтилмоқда.

И.РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика