RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  205 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

“Хоразм” – “Орол” учрашуви майдондаги дарвозалар туфайли 1,5 соат кеч бошланди Новости

“Хоразм” – “Орол” учрашуви майдондаги дарвозалар туфайли 1,5 соат кеч бошланди

Теги :  ХоразмОрол
Хабарингиз бор, кеча ПРО-Лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Урганчда маҳаллий “Хоразм” жамоаси Нукуснинг “Орол” клубини қабул қилди. Унда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиннинг бошланиш вақти аслида соат 17:00га белгиланган эди. Аммо баҳс соат 18:00да бошланди. Хўш, бунга нима сабаб бўлди? Учрашувдан сўнг “Хоразм” устози Александр Ежов билан суҳбатлашганимизда, шу ҳақда ҳам сўрадик.

-  Аввало чемпионатнинг ўз майдонимиздаги илк учрашувини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман ва бу билан жамоамиз ишқибозларини табриклайман. Албатта, ҳар бир жамоа учрашувдан олдин майдонга фақат ғалаба қозониш мақсадида чиқади. “Орол”га қарши ўтган ўйинимизда ҳам шогирдларим ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаётганимизни хис этиб, уч очко жамғариш илинжида харакат қилди. Якунда ўз ниятимизга етдик. Ўйиндан кўнглим тўлди.

-  Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, учрашув жамоамиз учун осон ўтмади. Қизиқарли ва жангавор тарзда ўтган беллашувда омад бизга кулиб боқди. Албатта, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айрим сабабларга кўра, қишки йиғинларни юқори савияда ўтказа олмаганимиз расмий ўйинлар чоғида ўз сўзини айтмоқда. Яъни йигитларнинг жисмоний холати кўнгилдагидек эмас. Эндиликда имкон қадар бу каби камчиликлар устида ишлаб, уларни бартараф этишга уринамиз.

-  “Орол”га қарши ўйинимиз деярли 1,5 соатдан кейин бошланди. Бунга сабаб эса майдондаги дарвозаларнинг стандарт холатда эмаслигидир. Қисқа фурсат ичида муаммо бартараф этилиб, бироз кечикиб бўлса ҳам ўйинни ўтказиб олдик. Мени хурсанд қилган жиҳати, ўйиннинг кеч бошлангани ҳудди Европа майдонларидаги ўйинларга ўхшашиб кетди. Стадион ёритгичлари талаб даражасида ва бу томондан ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтиб ўтишим керак.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика