RU

Последние новости

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  9 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

"Хоразм" - "Орол". Превью Новости

"Хоразм" - "Орол". Превью

11 апрель куни Про -Лига А нинг иккинчи турида Нукуснинг "Орол" жамоаси Урганчда "Хоразм" жамоаси меҳмони бўлади.

Ҳар иккала жамоа ҳам биринчи турда омадсизликка учради. Нукусликлар ўз майдонида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган бўлса, урганчликлар Ғузорда "Шўртан"дан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олишди - 1:5.

Шу боис бу галги ўзига хос дерби ҳар қачонгидан ҳам ўзгача тарзда кечишига шубҳа йўқ.

"Орол" жамоаси бу мавсумда бир қатор собиқ футболчиларини ўз сафига қайтарди. Дамир Низанов, Наврўз Алимов, Азамат Бабажановлар таркибга қайтди. Иккита Наврўз ва Азамат Бабажанов ҳужум триосидан мухлисларнинг умидлари катта.

Ўз навбатида Хоразм жамоаси сафида қорақалпоғистонлик икки нафар футболчи Ербол Сейтназаров ва Ойбек Нурбоевлар собиқ жамоасига қарши майдонга тушишлари мумкин.

Жамоаларнинг охирги 6 та тоқънашувининг 4 тасида "Хоразм", 2 тасида "Орол"нинг қўли баланд келган. Бундан кўриниб турибдики дербида ҳеч бир жамоа муроса кўчасини танлаш ҳақида ўйламайди.

"Орол" жамоаси ўтган мавсум билан қўшиб ҳисоблаганда охирги 14 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган, сўнги 5 та тўқнашувни эса фақат мағлубият билан якунламоқда.

Бугун бўлиб ўтадиган дербида мухлисларни шиддатли футбол кутмоқда.

Фурқат Юсупов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика