RU

Последние новости

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  24 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  33 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Хоразм" клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Мақсуд Каримовнинг мақсади олий Новости

"Хоразм" клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Мақсуд Каримовнинг мақсади олий

"Хоразм" клуби 2020 йилги футбол мавсумига тайёргарликни қизғин олиб бормоқда.

Машғулотлар кунига бир маҳалдан "Хоразм" спорт мажмуасининг сунъий қопламали майдонида олиб борилмоқда.

Жамоадаги ўзгаришлар

2017 йилда буён бош мураббий бўлиб ишлаб келган Александр Ежов лавозимини тарк этди. Шунингдек у билан биргаликда ҳужумчи Сарвар Жуманиёзов "Оқ-тепа" клубига бориб кўшилган.
Ўзбекистон U-19 аъзоси Муҳаммадқодир Раҳимбердиев ижара муддати тугагани сабабли "Машъал" клубига кайтиб кетди. Шунинг клубни Хурматбек Йўлдошев ҳам тарк этган.

Айни дамда "Хоразм" клубини вақтинча Мақсуд Каримов шуғуллантирмоқда. Унинг такидлашича клубга янги бош мураббий ва беш-олти нафар футболчи келиб қўшилиши кутилмоқда.


"Хоразм" клуби уй ўйинларини қайси майдонда ўтказади?

Таъмилаш ишлари тугаган "Хоразм" спорт мажмуасининг майдон чими тўлиқ ўсиб чиқмаганлиги сабабли, уй ўйинларини "Ёшлик" спорт мажмуасининг сунъий қопламали майдонида ўтказиб туради.


Клубнинг молиявий ҳолати қандай?

Футболчиларнинг ойлик маошидан қарздорлик тўлиқ тўланган. Лекин мукофот пулларидан қарздорликлар бартараф қилинмаган. 2020 йил учун кирим-чиқим харажатлар тасдиқланмаган.

Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки. Мақсуд Каримов бошчилигидаги "Хоразм"нинг янги мавсумдан мақсадлари жудаям жиддий ва Суперлигага йўлланма олиш!



Хурсандбек Маткаримов тайёрлади
Фотомухбир: Ярашвай Жуманазаров

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика