Холанд: "Мен Англияда туғилганман ва бутун умр "Сити"га мухлислик қилганман"
13 июн 2022 20:11
Новости
Холанд: "Мен Англияда туғилганман ва бутун умр "Сити"га мухлислик қилганман"
"Мен Англияда туғилганман ва бутун умрим давомида "Сити" мухлиси бўлганман. Клуб ҳақида кўп маълумотга эгаман, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман.
Ўйлайманки, муваффақиятга эриша оламан ва "Ман Сити"да энг яхши ўйинимни кўрсата оламан.
- Сўнгги йилларда "Сити" ўйинларини кўп кўрган бўлсангиз керак. Жамоанинг услуби сизга мос келадими?
- Албатта. Агар шундай ўйламаганимда, клубни алмаштирмаган бўлардим.
Менга ҳужумкор футбол услуби, “Сити”нинг ижобий кайфияти ёқади”, — деди 21 ёшли норвегиялик форвард.
Эслатиб ўтамиз, Эрлингнинг отаси Альф-Инге Холанд Англиянинг учта жамоаси - "Манчестер Сити", "Лидс" ва "Ноттингем Форест"да ўйнаган.
Бугун Манчестер клуби Дортмунднинг "Боруссия"си ва Норвегия терма жамоасининг 21 ёшли ҳужумчисини сотиб олганини расман маълум қилди.
Комментарии