RU

Последние новости

18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  6 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  10 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади Новости

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Океан ортидан келган мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Штутгарт"дан ишдан бўшатилганидан тўрт ой ўтиб, Бундеслиганинг бошқа бир жамоасида иш бошлади.

Нью-Жерсида туғилган мураббий "Штутгарт" устози бўлишидан аввал "Хоффенхайм"да икки йил мобайнида 2017 ва 2019 йиллар оралиғида бош мураббий ёрдамчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи ўринларида фаолият олиб борган.

"Рино нафақат бизнинг клубни, балки жамоанинг каттагина қисмини ўзининг тажрибасидан билади. Худди шу каби биз ҳам уни яхши биламиз ва шу туфайли уни бош мураббий лавозимига тўғри келишига ишонамиз. У босимга бардош бера олади ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билади", – деди клуб спорт директори.

Матараццо "Штутгарт"ни юқори дивизионга қайтарди ва икки мавсум жамоани ушбу лигада сақлади. Октябрь ойида мавсумни ғалабасиз бошлаганидан кейин унга чиқиш эшиклари кўрсатилган эди. 

"Хоффенхайм" сўнгги саккизта ўйинда бирорта ғалаба қайд этмаган ҳолда 18 жамоадан иборат турнир жадвалининг 14 поғонасидан жой олган. Шу сабабли жамоанинг аввалги бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матараццо бошчилигида "Хоффенхайм" биринчи ўйинни шанба куни "Байер" Леверкузенга қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика