RU

Последние новости

00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади Новости

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Океан ортидан келган мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Штутгарт"дан ишдан бўшатилганидан тўрт ой ўтиб, Бундеслиганинг бошқа бир жамоасида иш бошлади.

Нью-Жерсида туғилган мураббий "Штутгарт" устози бўлишидан аввал "Хоффенхайм"да икки йил мобайнида 2017 ва 2019 йиллар оралиғида бош мураббий ёрдамчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи ўринларида фаолият олиб борган.

"Рино нафақат бизнинг клубни, балки жамоанинг каттагина қисмини ўзининг тажрибасидан билади. Худди шу каби биз ҳам уни яхши биламиз ва шу туфайли уни бош мураббий лавозимига тўғри келишига ишонамиз. У босимга бардош бера олади ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билади", – деди клуб спорт директори.

Матараццо "Штутгарт"ни юқори дивизионга қайтарди ва икки мавсум жамоани ушбу лигада сақлади. Октябрь ойида мавсумни ғалабасиз бошлаганидан кейин унга чиқиш эшиклари кўрсатилган эди. 

"Хоффенхайм" сўнгги саккизта ўйинда бирорта ғалаба қайд этмаган ҳолда 18 жамоадан иборат турнир жадвалининг 14 поғонасидан жой олган. Шу сабабли жамоанинг аввалги бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матараццо бошчилигида "Хоффенхайм" биринчи ўйинни шанба куни "Байер" Леверкузенга қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика