Хитойнинг “Чунцин Лифан” клуби кейинги ҳафтада Иньестанинг трансферини амалга ошириши маълум бўлди
21 апр 2018 07:55
Новости


Хитойнинг “Чунцин Лифан” клуби кейинги ҳафтада Иньестанинг трансферини амалга ошириши маълум бўлди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ушбу мавсумни якунласа Хитойга йўл олиши аниқ бўлиб улгурди.
АS нашри хабарига кўра, 33 ёшли футболчи “Чунцин Лифан” билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер ҳақида эса расман кейинги ҳафта эълон қилинади.
Мазкур келишувнинг асосий ташкилотчиси “Гранада” клуби эгаси Цзян Личжан. У 2017 йилнинг январ ойидан буён “Чунцин Лифан” клубининг 90 % акцияларига эгалик қилади.
Аввалроқ Андреснинг Хитойнинг бошқа бир клубига ўтиши хабар қилинган эди.
Похожие новости

Комментарии