Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
13 дек 2024 20:31
Новости
Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
"The Paper" нашрининг ёзишича, ҳукм 13 декабрь куни Хубэй провинцияси Сяньнин шаҳри оралиқ халқ суди томонидан чиқарилди.
Тергов натижаларига кўра, Ли Те 2019 йилдан 2021 йилгача ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, умумий қиймати 50,89 млн юандан (7 млн долларга яқин) ортиқ пора олган. Хусусан, мураббий футболчиларни пул эвазига терма жамоага киритган ва клублар билан шартнома имзолашда ёрдам берган. Ли Те бош мураббий лавозимини эгаллаш учун ҳам коррупцион схемаларга мурожаат қилган.
Сўнгги бир неча йил ичида Хитойда коррупцияга қарши кенг кўламли кампания натижасида нафақат оддий амалдорлар, балки юқори лавозимдаги амалдорлар ҳам ўз лавозимларидан маҳрум қилиниб, панжара ортига ўтказилган.
Ли Те – машҳур собиқ футболчи. "Шеффилд Юнайтед" ва "Эвертон"да ўйнаган ярим ҳимоячи Хитой терма жамоаси таркибида 89 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии