RU

Последние новости

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  50 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  21 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

Хира ўйин Новости

Хира ўйин

Ливанга қарши қийин, аммо яқин келажакда мураббийга тегишли хулосалар чиқаришда ёрдам берадиган ўйинни ўтказдик.

Австралиядаги йиғин доирасидаги илк учрашувда Ливан тўсиғи кўпчилик учун осондек кўринганди. Бироқ Купер танлаган тактикадан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, мазкур баҳсда бизга осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди.

Таркиб ва майдондаги жойлашув ҳақида қисқача. Барчаси аввалгидек, яъни Купер келганидан буён ўзгармаётган 4-2-3-1 схемасида бошланди.

Дарвозада Суюнов, ҳимоя маркази Кримец ва Исмоилов тандемида, ўнг қанот Ҳошимовга ишонилган бўлса, чапда Козакка имконият берилди. Таянч нуқтасида Ҳамробеков ва Шукуров тандеми. "Локомотив" ярим ҳимоячиси учун янги нуқта саналган чап қанот вингерида Алибоев, ўнгда Ҳамдамов. Ҳужумчи ортида Сидиқов ва марказий ҳужумда Бикмаев бошланғич таркибда туширилди.

ЎФА матбуот хизмати таркиб эълон қилишда эса хатога йўл қўйди. ЎФА расман эълон қилган таркибда Достон Турсунов қўйилганди, ўйин бошланганидан сўнг Турсунов билан Ҳамдамов адаштириб юборилгани маълум бўлди.

Ташкилот матбуот хизмати футболчини танимаслиги уятли ҳолат албатта. Бу эса ўйингача терма жамоамиз янги услубда ўйнаши мумкинлиги хулосасини ҳам берди. Учрашувга қадар терма жамоамизнинг янги схемада қандай жойлашувини ҳам таҳлил қилишга улгургандим. Бироқ учрашув бошлангач барчаси хато эвазига юзага келгани маълум бўлди. Аммо ЎФА матбуот хизмати ўша эълон қилинган таркиб борасида тузатиш бермади. Бу шунчаки Ҳамдамовни Турсуновга адаштириб юбориш эмас, балки майдондаги жойлашувни позицион тарафдан ҳам ўзгартириб юборди. Шу боисдан ҳам хато туфайли таркиб ноаниқ таҳлил қилинди. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман.



Ўйинга келсам, Купер кутилганидек ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда Ливан билан ҳам иккинчи рақам остида ҳаракат қилишни маъқул кўрди. Радулович эса ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда Ливаннинг ҳужум чизиғидаги ижодкорлигини текшириб, чархлаб олди.

Ўйин Ливан терма жамоасининг тўлиқ назорати ва устунлигида ўтди. Биз эса асосан мудофаа чизиғимиз чидамини ошириб олдик. Тўпсиз ўйнаган ўйинимизда қарши ҳужумда тактикасига таяндик. Аммо Купер ўйлаганидек қарши ҳужум режасидан фойдалана олмадик. Қанотлар кутилганидек фаол ишламади. Марказда эса Аҳмедовнинг ўрни яққол сезилиб қолди.

Очиғи, ўйин тасвири хира бўлгани учун учрашувдаги барча вазиятларни ёки эпизодларни тўлиқ кўриш имконияти бўлмади. Аммо шундай бўлсада "Спорт" каналининг ютубдаги саҳифасида узатилган тасвирда имкон қадар учрашувни кузатдик. Ўйин ҳам тавсирга монанд хира бўлди. Тўғри, тасвир узрли сабабларга кўра шундай кўриниш олди. Кейинги баҳсдан тасвир сифати ва формати ўзгаради. Ўйин сифатини ҳам ўзгариштириш мумкин ва бу мураббийга боғлиқ. 

Айтмоқчи бўлганим, биз бугун Купер истагандек ўйнадик. Бу услуб ва ўйин кўпчиликка ёқмаяпти. Ўйинимиз чиқмаганига баҳона қидириш ёки уни оқламоқчи эмасман. Бу мураббий танлаган йўл. Купер жамоани шу услубда Осиё Кубогига тайёрламоқда. Бугунги ўйиндаги яхши ҳолат шуки, жамоа бир киши кам бўлиб қолган вазиятда ҳам ҳимояда бардошли ўйнади. Босимга чидамлик янада оширилди. Купер кўрмоқчи бўлган жиҳатлардан бири айнан шу.

Биз кўрмаган, потенциалимизни пайқамаган жиҳатларни мураббий назарий тарафлама кўриб, ўша қирраларни қитъа чемпионатида намоён этмоқчи. Купер бизнинг кучимиз ва натижага элтувчи йўлни иккинчи рақам остида кўрмоқда. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги БААда ўтадиган қитъа чемпионатида билиб оламиз.

Қайд этиш керакки, Ливанга қарши беллашувда дарвоза томон умуман аниқ зарба йўллай олмадик. Ҳар қандай услуб ёки тактикада ўйнамайлик, Ливан билан бўладиган учрашувларда тўғри зарба бермаслик уят. Куперни айнан шу жиҳат ҳам кўпроқ ўйлантириши шарт!

Бугунги ўйиндаги кўнгилни хира қилган жиҳат - Анзур Исмоиловнинг жароҳати. Айнан етакчи ҳимоячимизнинг сафдан чиққани кишини ҳавотирга солади. Шунингдек, ўртоқлик баҳси бўлсада Ҳошимовнинг кераксиз жойда қўполлик ишлатгани яна бир бор панд берди. Тўғри, бу натижа ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган баҳсда содир бўлди. Бироқ жамоа аниқ йўналиш ва кўрсатма асосида ўйнаётгани пайт бутун режаларни ўзгартириб юбориш ярамайди. Футболчи айнан профессионаллиги билан ҳам ажралиб туради. Купер айнан шу ҳолатни ҳам ён дафтарчасига қайд этиб қўйган бўлса ажаб эмас.

Бугунги баҳсда Исмоилов ва айниқса Суюнов ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатди. Ливандан мағлубиятга учрамаганимизга энг кўп ҳисса қўшган футболчи киперимиз Элдорбек Суюнов бўлди.

Камчиликлар, муаммолар ва мураббийлар учун чиқарилиши керак бўлган хулосалар етарлича, чамамда. Шу боисдан хулоса чиқаришга шошилмаймиз. Муҳими, Купер тўғри хулосага келиши лозим.


Автор :
Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика