RU

Последние новости

Хименес жароҳат олди ва у "Атлетико"нинг "Реал ва "Зальцбург"га қарши ўйинларини ўтказиб юборади Новости

Хименес жароҳат олди ва у "Атлетико"нинг "Реал ва "Зальцбург"га қарши ўйинларини ўтказиб юборади

"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес клубининг яқин ўйинларини жароҳати сабаб ўтказиб юборади.

Уругвайлик футболчининг сон мушакларида муаммо аниқланди. У Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинда 68 дақиқа ҳаракат қилган ва сўнгра захирага олинган эди.

Хименеснинг 20 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинга сафга қайтиши кутилмоқда. Шундай экан у "Атлетико"нинг ЧЛ доирасидаги "Ред Булл Зальцбург", Ла Лига доирасидаги "Реал" ва "Вальядолид", шунингдек Испания Кубоги доирасидаги "Кардассар" жамоалари қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

25 ёшли Хименес жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика