Хила қишда "Реал"га қайтиши мумкин
28 дек 2023 15:38
Новости
Хила қишда "Реал"га қайтиши мумкин
"Лацио" ҳимоячиси Марио Хила қишки трансфер ойнасида "Реал"га ўтиш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қироллик клуби" Эдер Милитао ва Давид Алаба жароҳат олгани учун ҳимоя чизиғини кучайтириши керак.
Мадрид жамоаси Рим клуби ҳимоячисига бўлган ҳуқуқларнинг ярмига эгалик қилади ва уларда биринчи навбатда футболчини сотиб олиш имконияти ҳам бор.
Хила 2022 йилнинг июлида "Реал"нинг фарм-клуби ҳисобланган "Кастилья"дан "Лацио"га ўтди.
Футболчининг римликлар билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Хила 2023/24 йилги мавсум "Лацио" сафида 8 та ўйин ўтказди ва ҳеч қандай самарали ҳаракатларни амалга оширмади.
Похожие новости
03:00
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди 98
19:58
"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади" 0
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Комментарии