RU

Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради Новости

Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради

Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи Гус Хиддинк терма жамоанинг июнь ойида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларида ишлай олмайди.

Нидерландиялик 74 ёшли мураббий коронавирусга чалинган ва айни пайтда даволанмоқда. 

У "Барселона" академияси директори Патрик Клювертдан яқинлашиб келаётган ўйинларда ёрдам беришини сўраган. 

Клюверт бу борада "Барса" президенти Жоан Лапортага мурожаат билан чиққан. Ўз навбатида Лапорта унга Кюрасао терма жамоасини вақтинчалик бошқаришга рухсат берган. 

Кюрасао терма жамоаси 5 июнь куни Виржиня ороллари, 8 июнда эса Гватемала терма жамоасига қарши ўйнайди. 

Маълумот учун ушбу терма жамоа КОНКАКАФ минтақасида ўйинларни ўтказади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика