RU

Последние новости

00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  8 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  73 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1

Хедира: "Кўз ёшлар ва баҳона "Ювентус"га ёрдам бермайди" Новости

Хедира: "Кўз ёшлар ва баҳона "Ювентус"га ёрдам бермайди"

Теги :  Сами Хедира
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира "Реал"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини (3:1) ҳақида фикр билдирди.

Туринликлар илк ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгани туфайли, турнир ярим финалига чиқа олишмади.

"Кўзёшлар ва баҳона излаш бизга ёрдам бермайди. "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш ва "камбек" амалга ошириш - бунинг деярли иложиси йўқ, бироқ биз 90 дақиқа ичида вазифани уддаладик. Афсуски, баъзида ўйинлар бироз кўпроқ давом этади. Учрашув охири бизни бахтсизга айлантирди, буни қабул қилиш жуда қийин бўлди. Шунга қарамасдан Мадридда фантастик ўйин бўлди ва ҳеч ким кутмаган ишни бажардик ҳамда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигимизни исботладик.

Бироқ бу футбол, буни қабул қилиб, "Реал"ни табриклашимиз керак. Аза ҳеч қандай фойда бермайди, энди олдинга қарашимиз ва эътиборни Италия чемпионатига буришимиз лозим.

Учрашув охирида пенальти қўйиш учун ҳакам қоидабузарлик амалга ошганига 100% ишончи комил бўлиши керак. Вазиятни 20 марта қайтариб кўрдим ва ҳакам 11 метрлик нуқтага кўрсатишдан олдин шубҳаланганига гувоҳ бўлдим. Бу тоза пенальти бўлмади, шу сабабли ғазабландик" - дейди Хедира.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика