Хави Саудия Арабистонидан таклиф олди
26 мая 2025 16:20
Новости
Хави Саудия Арабистонидан таклиф олди
"Барселона" собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда "Foot Mercato" хабар берди.
Манбага кўра, 45 ёшли мутахассис "Ал Аҳли" клубидан расмий таклиф олган. Жамоани ҳозирда германиялик Маттиас Яйссле бошқармоқда, бироқ раҳбарият жорий мавсум якунланганидан кейин мураббийни алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" мавсумни бешинчи ўринда якунлади ва Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Хави 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг июнига қадар "Барселона"да ишлади ва жамоани тарк этганидан бери ишсиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии