Хави: "Реал Сосьедад" кўпроғига лойиқ эди"
22 апр 2022 08:45
Новости
Хави: "Реал Сосьедад" кўпроғига лойиқ эди"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал Сосьедад" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳудди "Вильярреал" билан бўлгани каби менга ёқимсиз ҳисларни тақдим этди. Рақиб тўпга биздан кўпроқ эгалик қилди. Биз ўз томонимизда ҳам яхши ўйнай олмадик. "Сосьедад" ажойиб жамоа.
Биз чарчоқни ҳис қилдик, аммо муҳим ғалабага эришдик. Тўғрисини айтсам, "Сосьедад" бундан кўпроғига лойиқ эди. Иккинчи таймда рақиб дурангга мос ўйин кўрсатди. Аммо муҳим ғалаба бизга насиб қилди.
Сўнгги ҳафтадаги муваффақиятсизликлар бизга фойда олиб келади.
Биз босимдамиз ва бу нормал ҳолат. "Барселона" яхши ўйнай олмасдан бўлсада, керакли натижага эришиш учун кураша олади", - деди Хави.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии