Хави: "Райкард туфайли ҳужумга яқин ўйнашни бошладим"
12 мар 2015 17:47
Новости
Хави: "Райкард туфайли ҳужумга яқин ўйнашни бошладим"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Хави Эрнандеснинг таъкидлашича, жамоанинг собиқ бош мураббийи Франк Райкард унинг майдондаги жойини ўзгартирган.
"Айнан Райкард менга ҳужумга яқинроқ ўйнашни таклиф қилган. У мени шу позицияда иқтидорли эканлигимни айтган. Аммо аввалроқ ўзим бошқача фикрда эдим" - дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Райкард 2003 йилдан 2008 йилгача "Барселона"ни бошқарган.
Комментарии