Хави Пикега: "Энди камроқ ўйнайсан"
19 сен 2022 21:22
Новости
Хави Пикега: "Энди камроқ ўйнайсан"
Қайд этилишича, жамоа сардорларидан бири ўзига берилаётган дақиқаларнинг камлигидан норози. Мураббий эса Кристенсин, Гарсия, Кунде ва Араухога кўпроқ ишонч билдирмоқда.
Умуман олганда, Пике "Spotify Camp Nou"да бешинчи ҳимоячига айланди ва барча мусобақаларда икки марта, жами 135 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Бу 35 ёшли футболчининг ҳафсаласини пир қилган. Хабарларга кўра, Пике ўтган ҳафта "Аллианц Арена"да "Бавария"дан учралган мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида унга имконият берилмаганидан шикоят қилган.
Хави марказий ҳимоячининг гапларини эшитди ва фахрий клуб сардорига шундай деган: "Энди камроқ ўйнайсан".
"Барселона" раҳбарияти айни дамда испаниялик футболчининг тезроқ фаолиятини якунлашини истамоқда, қолаверса, унинг клуб учун текинга ўйнаши ҳақида ваъдасида туришига умид қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии