Хави: “Олтинга тенг уч очко”
11 апр 2022 08:40
Новости
Хави: “Олтинга тенг уч очко”
Ла Лига доирасида “Леванте” устидан қўлга киритилган қийин ғалаба (3:2)дан кейин “Барселона” устози Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биринчи бўлим умуман ўхшамди. Жамоа ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчаган кўринди. Пайшанба куни ўтган ўйин таъсири сезилди. Бироқ, 2-таймни анча яхши ўтказди.
Охиригача курашганимиз ва муваффақиятга ишонганимиз туфайли мақсадимизга эришдик. Люк де Йонгнинг голи эса бизга ишонч берди. У қойилмақом профессионал ва бунга ҳақли эди.
Жуда кескин ва қийин баҳс. Тўпни олдинга узатишдаги муаммоларни ҳал қилолмадик, аммо бу уч очко олтинга тенгдир.
Муҳим ҳолатлардан бири Тер Штегеннинг сейвлари, иккинчиси эса Люкнинг голи бўлди. Бу каби деталлар якунда натижани белгилайди. Футболчилар катта куч сарфлашди”, дейди испаниялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии