RU

Последние новости

Хави мураббийлик фаолиятидаги 5-совринини қўлга киритди Новости

Хави мураббийлик фаолиятидаги 5-совринини қўлга киритди

"Ал Садд" жамоаси Қатар Кубоги финалида "Ал Дуҳайл"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу орқали "Ал Садд" устози Хави мураббийлик фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди. Қайд этиш керак, унинг қўл остидаги "Ал Садд" Қатар Кубогига иккинчи бора эга чиқди.

Бунга қадар Хавининг ҳисобида Шайҳ Яссим Кубоги, Қатар Юлдузлари Кубоги ва Қатар Амири Кубоги совринларига эга чиққанди.

Хави 2019 йилнинг май ойида "Ал Садд" бошқарувига келган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика