Хави: "Левандовски - трансфер мақсадимиз"
21 мая 2022 23:32
Новости
Хави: "Левандовски - трансфер мақсадимиз"
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоаси ёзда "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олишга ҳаракат қилишини яна бир бор тасдиқлади.
Олдинроқ полшалик ҳужумчи интервьюсида "Вольфсбург"га қарши сафар ўйини унинг "Бавария" либосидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтганди.
"Левандовски - трансфер бозоридаги вариантларимиздан бири. Музокаралар давом этмоқда, унинг шартнома муддати якунланишига бир йил қолди. "Бавария"ни ишонтириш осон бўлмайди. Молиявий қийинчиликлар? Лапорта менга жамоани кучайтиришимиз мумкинлигини айтди, шунинг учун мен хотиржамман", - дея хулоса қилди Хави матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Левандовски "Барселона" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии