Хави "Барса"да тартибни идеал даражага олиб чиқмоқда
21 сен 2022 13:20
Новости
Хави "Барса"да тартибни идеал даражага олиб чиқмоқда
Хавьер Эрнандес анча қийин вазиятга тушиб қолган "Барселона"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.
Мураббий кеч қолганларга, экстремал спорт турлари билан шуғулланганларга жиддий жарималар белгилаб улгурганди, энди иш ижтимоий тармоқларга ва реклама масалаларига ҳам етиб борди.
Энди "Барселона"да қуйидагилар ???? таъқиқланади:
Машғулот вақтида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш. Энди машғулот залида турли видеолар олиб шуғулланишнинг имкони бўлмайди;
Клуб ва жамоадошлари обрўсига путур етказувчи расм ва постлар қолдириш;
Клубнинг реклама акцияларига қарши чиқиш, рад этиш. Бундай ҳаракат учун футболчига маошининг 10% миқдорида жарима белгиланиши кўзда тутилган.
Бундай жарималар билан яқинда клуб бошқа пул манбаларини излашига ҳам зарурат қолмайди.

Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии