RU

Последние новости

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  4 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди" Новости

Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ал Садд" устози Хави қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Мен жуда хафаман. "Ал-Садд"да кўп вазиятлар бўлди ва бу кейинги босқичга ўтиш учун етарли эди. Ўйин тенг кечди, тўпга эгалик қилиш, зарбалар бериш, вазиятлар яратиш... Мен йигитларга битта хато қилсак ҳам бу бизга қимматга тушишини айтгандим. Биз айнан ўша битта хатога йўл қўйдик ва рақибга ютқаздик.

Бизда кайфият яхши эди, ўйинни ҳам назорат қилдик. Бу футбол. Афсусдаман. Бугун ҳалабага лойиқ ўйин кўрсатган бўлсак-да, мағлубиятга учрадик, баъзида футболда шу каби адолатсизликлар ҳам учраб туради.

Ўйлашимча, бизда ВАР йўқлиги ачинарли ва афсуслунарли. ВАР йўқлиги бугунги кундаги долзарб масала. Ҳакамлар ҳақида гапирманг, чунки улар хато қилишади. Хатолар кўп учрайди, аммо ВАР буни тузатган бўларди. Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди. Осиёнинг энг яхши турнири учун яхши шароитлар керак, аммо бугун бизда бу йўқ эди.


- Сизнингча, "Ал Саад" бугун рақибдан яхшироқ ўйнадими?

- "Ал Садд" бугун зўр эмасди (якуний натижа назарда тутиляпти). Кичик деталларда адашдик. Ўйинни назорат қилдик, имкониятлар яратдик. Кўплаб бурчак тўпларига эга бўлдик, зарбалар йўлладик. Менимча, биз яхшироқ эдик. Футбол ўзи шунақа. Биз буни тўғри қабул қилишимиз керак. Давом этишимиз, ўз тажрибамизни оширишимиз, янада кучлироқ бўлишимиз ва қайта уриниб кўришимиз лозим.


- Ўйин сўнгида "Персеполис" кучлироқдек кўринди, бунга жисмоний тайёргарлик сабаб бўлдими?

- Менимча, бу асосий сабаб эмас. Улар ҳам чарчашган эди. Рақобат қийин, ҳар 3 кунда ўйнаш жуда қийин. Бу жуда мураккаб тақвим. "Персеполис" ҳам жуда чарчади, лекин улар ҳам шундай тақвим асосида ўйнадилар. Биргина вазият ва улар бундан фойдаланиб қолишди. Бу футбол. Биз кучлироқ эдик, лекин...


- Пенальти билан боғлиқ вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Сиз нима дейсиз? Сизнинг фикрингиз қандай? Жавоб беринг...  Ҳа, адолатсиз муносабатда бўлишди: ҳамма кўриши мумкин бўлган вазият эди. Нима дейиш мумкин, бу адолатсизлик. Асосий сабаб шундаки, бизда ВАР йўқ, лекин буни ҳамма кўриб турибди. Ҳеч нарса қўшимча қила олмайман. Бу ҳақиқат ва биз ҳақиқатни айтиш учун шу ердамиз.


- Сиз 2017 йилдан буён "Ал Садд"дасиз, аввал футболчи сифатида, энди эса мураббий. Сизнинг қўл остингизда Касорла каби юлдузлар ва Қатар терма жамоаси аъзолари бор. Нега мақсадларга эриша олмаяпсиз?

- Менимча, бизга кўпроқ омад керак. Бугун бизга омад кулиб боқмади. Ўша йилларда биз кўпроқ ғолиблик менталитети ва эътиборга муҳтож эдик. Ушбу қадриятлар плей-оффда жуда муҳим. Бизга кўпроқ эътибор, ритм, интенсивлик керак. Биз олдинга интилишда давом этишимиз лозим.

Энди лига, Амир кубоги ва кейинги мусобақаларда ғолиб чиқишга ҳарақакат қиламиз. Мухлислар ва клубнинг ҳафсаласини пир қилдик. Бу спорт. Биз, албатта, қайтишимиз ва ютишимиз шарт. Бу мухлисларнинг ишончини тиклаш ва оқлаш чорасидир.  

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика