Хавьер Занетти: "Интер" Чемпионлар лигасида ўйнаши шарт"
19 мая 2018 13:59
Новости
Хавьер Занетти: "Интер" Чемпионлар лигасида ўйнаши шарт"
"Интер" афсонаси, айни пайтда клуб вице-президенти бўлган Хавьер Занетти А Серия 38-тури доирасида "Лацио"га қарши баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.
Бу учрашув Италиядан ЕЧЛда қатнашадиган сўнгги вакилни аниқлаб беради.
"Умид қиламанки, "Интер" яхши футбол намойиш этади. Мураббий ва ўйинчилар Чемпионлар лигасида қатнашишга муносиб. Лучано Спаллетти - жуда тажрибали мураббий, у жамоани яхши тайёрлай олади.
Чемпионлар лигаси - "Интер" қатнашиши шарт бўлган мусобақа. Бу биз учун таркибимизни янада кучайтиришга имкон ҳамдир. Агар ЕЧЛга чиқа олмаган тақдиримизда ҳам, таркибни сақлаб қоламиз деб ўйлайман. Биз муҳим йўлнинг бошида турибмиз", - деди Занетти.
"Лацио" - "Интер" учрашуви 20 май куни Римда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии