RU

Последние новости

00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  7 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  6 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   9 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  13

Хатем Бен Арфа: «Вақти келиб ЧЛда ҳам ЖЧда ҳам ғолиб чиқаман» Новости

Хатем Бен Арфа: «Вақти келиб ЧЛда ҳам ЖЧда ҳам ғолиб чиқаман»

«ПСЖ»нинг янги юлдузи Хатем Бен Арфа Le Parisien нашри журналистлари билан мулоқот чоғи футболда охирги сўзини ҳали айтмаганини баралла таъкидлади.

Франциялик футболчи хусусан, ЧЛ ва ЖЧдек йирик турнирларда ғалаба қозониш умидини узганича йўқ. У шунингдек, футболга нисбатан шахсий қарашларини баён этишдан ташқари, Париж клубидаги умумий ҳолат ва янги мавсумдан нималар кутаётгани хусусида гапириб берди. Эътиборлиси, Хатем Бен Арфа «ПСЖ» жамоасига ўта енгиллик билан мослашди. Ҳужумчи жумладан, Лос-Анжелесда ташкиллаштирилган фотосессия жараёнида Марко Верратти билан шундай кулишдики, бу унинг парижликлар сафида ўзини сувдаги балиқдек яхши ҳис этаётганидан далолат.

- «ПСЖ»даги ишлар сиз кутганидек эканми ёки...?

- Тушунарлики, жамоа охирги йилларда янги даражага чиқди. Унинг буюк клублиги шундоқ сезилиб турибди. Бу ерда футболчилар учун барча қулайликлар яратилган. Дейлик, майдон ҳолатини яхшилаш учун олиб борилаётган ишларни кўриб, ҳайратда қолдим. Ўйинчилар савиясига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Умуман, «ПСЖ»ни бир қарашда, Франция терма жамоасига ўхшатиш мумкин. Машғулотлар ва ўйин савияси бир хил. Мураббий ҳам амалга ошираётган иш кўлами билан кучли таассурот уйғотди. Унаи айниқса, тактик, техник ва жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратяпти.

- Иш жараёнига қўшилиб кетишингиз қийинчилик туғдирмадими?


- Бу ерда буюк футболчилар йиғилишган ва уларнинг кўплари анчадан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилишяпти. Тўғриси, йигитларнинг ишга профессионалларча ёндашишларидан ўзгача илҳом оляпман.

- Златан Ибрагимович кетгач, жамоада бош юлдуз ваколати бўш қолди.


- Бизда бош юлдуз - бу жамоа ва мураббийлар штаби. Демоқчиманки, ягона юлдузга эҳтиёж йўқ. Чунончи, ажойиб жамоа тузиш учун суперюлдузга эга бўлиш шарт эмас. Бунга «Атлетико» ёрқин мисолдир.

- Лекин айнан сиз жамоанинг бош юлдузига айланишингиз мумкин.


- Йўқ, буни хоҳламайман. Аксинча, «ПСЖ»га жамоавий футбол эвазига совринлар ютишни тилайман.

- Ўзингиз режалаштиргандек, 29 ёшда жаҳондаги энг яхши футболчилардан бири бўла оласизми?


- Бу масала айни пайт кун тартибида эмас. Боз устига, шу маънода гапирганимга анча бўлди.

- Бир ой аввал тақдимот маросимида сизга шундай савол билан мурожаат этишди: «ПСЖ» олий мақсадингизга эришиш имкониятини берармикин?»


- Ўшанда «Ҳа, албатта», дея жавоб бердим. Бироқ бунда баъзи нарсалар таъсири бор.

 - Демак, қайта сўраймиз: ўз олдингизга жаҳон бўйича энг яхшилардан бири бўлиш вазифасини қўясизми?


- Табиийки, ҳа. Лекин жамоанинг юқорига кўтарилиши муҳимроқ.

- Футболчиларнинг умумий рейтингида ўзингизни нечанчи ўринга қўйган бўлардингиз?


- О, ҳозир жуда пастдаман. Эҳтимол 1000-поғонададирман, балки 2000-қаторда. Ҳарқалай, ўзимдан кучли кўплаб футболчиларни тилга олишим мумкин.

- Бен Арфа 10 йил олдинги ҳолатида қолганми ёки...?


- Ҳа, ўша-ўша Хатемман. Тўғри, анча улғайиб, сабрли бўлдим.

- Орзулар ҳам ўша-ўшами?


- Менинг орзуларим... Йўқ, улар ҳам ўзгарган эмас. Ҳозирги ҳолатда асосий орзу - бу совринлар ютиш. Тўғри, эндиликда барчасига жамоа билан эришмоқчиман. Ёшликда эса асосан индивидуал совринларни ўйлайсан. Бироқ айнан жамоа билан қўлга киритган мукофотларинг хотирангда абадий муҳрланади.

- Дейлик, Франция термасига қайтиш сиз учун ҳамон орзуми?


- Ҳа, албатта. Ахир у ҳам жамоа-ку.

- Евро-2016 ўйинларини кузатдингизми?

- Ўша вақт таътилда эдим ва Франция термаси иштирокидаги барча ўйинларни диққат билан томоша қилдим. Табиийки, финалдан сўнг чуқур қайғуга ботдим. Ўйлашимча, жамоамиз бемалол чемпион бўлиши мумкин эди. Муҳими, ушбу тажриба бизга 2 йилдан сўнг ЖЧда қўл келса, бас.

- Нима яхшироқ: Бен Арфани текинга олишми ёки Погбани 120 млн. еврога харид қилиш?


- Погба учун 120 млн. евро сарфлаш маъқулроқ (кулади).

- Мавсум якунида нимадир ютишингизни тасаввур қила оласизми?


- Бўлмасамчи? Биз учун ЧЛ жуда муҳим. Ишончим комил, «ПСЖ» бу сафар турнирда ғалаба қозониш салоҳиятига эга. Клубда барчаси шунга йўналтирилган. Нима бўлишидан қатъий назар, бир кун келиб, ЧЛ кубогини бошим узра баланд кўтараман, барибир. Шунингдек, ЖЧда ҳам ғалаба нашидасини суришимга ишонаман.

- Эҳтимол, жаҳон чемпионлигини Россияда нишонларсиз...


- Билмадим, билмадим... Шунчаки, менда бу борада қандайдир ишонч бор.

- Бўлажак мавсумда мухлислар янги Хатем Бен Арфани кашф этишармикин?


- Кимдир янги Хатем Бен Арфа кашф этса, билингки, ўзим ҳам бунга гувоҳ бўламан. Шундай экан, биргаликда кўрамиз...

А. ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика