RU

Последние новости

19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  1 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  1 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  7 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  5 17:35Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди: "Рома" "Атлетик" билан, МЮ "Реал Сосьедад" билан рўбарў келади  4 17:21"Сурхон" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 16:58"Милан" ўсишдан тўхтаб қолган Леауни сотмоқчи  6 16:32Суперлига 1-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди. "Пахтакор" – "Машъал" ўйини қолдирилди  40 16:23ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" "Атлетико" билан, "Ливерпуль" ПСЖ билан ўйнайди!  91 16:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди!  6 15:40​АПЛда ўйновчи 3 марказий ҳимоячи "Реал" шорт-листида  1 14:49"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" "Брайтон" юлдузи учун 115 млн фунт тўламоқчи  6 14:21"Челси" нигериялик ҳужумчига кўз тикди  2 13:50"Тоттенхэм" Сонни сотишга тайёр. "Шпорлар" унинг ўрнига футболчи топиб қўйди  4 13:27"Арсенал" "Реал" футболчиси учун 60 млн евро тўлашга тайёр  11

Хамес, тер Штеген ва примерода амалга ошиши мумкин бўлган 10 та трансфер Новости

Хамес, тер Штеген ва примерода амалга ошиши мумкин бўлган 10 та трансфер

Қишда катта клублар оламшумул трансферларни амалга оширишмайди. Бироқ, ўйин амалиёти камлиги учун ёки мураббий билан келиша олмагани учун жамоасини ўзгартириш истагида юрганлар ҳам топилади.

Биз яқинлашиб келаётган қишги трансферлар ойнаси вақтида Испания примеросида амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар ҳақида гаплашамиз.


Хамес Родригес


"Реал" - "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед"

Трансфер суммаси: 80 миллион евро

Хамес сўнгги вақтларда жамоадаги ҳолатдан норози. Маълумотларга қараганда колумбиялик футболчи жамоасини ўзгартириш истагида. Кўпчилик унинг "Реал"дан кетишини ҳозирда нореал деб ҳисоблайди. Аммо, лекин, бироқ...



Марк-Андре Тер Штеген


"Барселона" - "Ливерпуль"

Трансфер суммаси: 15 миллион евро

Тер Штеген ҳам "Барселона"да Бравонинг соясида қолиб кетмоқда. У ЕЧЛ, Испания Кубоги ўйинларида майдонга тушди, бироқ клублар ўртасидаги ЖЧда захира ўриндиғида қолди. Шу нарса ҳам германиялик посбонга ёқмади. Сўнгги вақтларда унга ватандоши устозлик қилаётган "Ливерпуль" томонидан қизиқиш бўлаётганлиги ҳақида хабарлар кўпайди. Кўрамиз, балки иккинчи дарвозабон бўлишдан зериккан посбон "қизиллар" сафига бориб қўшилар...



Сандро Рамирес


"Барселона" - "Тоттенхэм"

Трансфер суммаси: 5 миллион евро

Сандро Рамирес - "Барселона"нинг иқтидорли ёш футболчиларидан бири. У Месси жароҳат олган пайтда майдонга тушди ва ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Бироқ, аргентиналик футболчи сафга қайтиши билан Сандро яна захирага қайтди. Унга ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган "Тоттенхэм" томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.



Жексон Мартинес


"Атлетико" - "Челси"

Трансфер суммаси: 30 миллион евро

Британ ва испан матбуотида Жексон Мартинеснинг "Челси"га ўтиши ҳақида кўп ёзишмоқда. Барчага маълумки, "Челси" ва "Атлетико" ўртасида анчадан бери ҳамкорлик ришталари ўрнатилган. Агар Мартинес "Челси"га ўтадиган бўлса, Диего Коста қарама-қарши йўналишда Мадридга қайтиши мумкин.



Сеск Фабрегас


"Челси" - "Реал"

Трансфер суммаси: 50 миллион евро

Фабрегас ўтган мавсумда "Челси"нинг энг яхшиларидан бири бўлганди. Бироқ, Сеск ушбу мавсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Уни ҳаттоки Моуриньонинг кетишида "ташаббус кўрсатганликда" айблашди. Агар Родригес "Реал"дан кетадиган бўлса айнан Фабрегас "қироллик клуби"да унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Чунки, Бенитес жамоа таркибида ушбу ярим ҳимоячини кўришни истамоқда.



Денис Суарес


"Вильярреал" - "Барселона"

Трансфер суммаси: 25 миллион евро

Денис Суареснинг "Вильяреал"да намойиш этаётган ўйинлари "Барселона" диққатини тортмай қолмади. Январдан Арда Турон ва Алейкс Видалларни ўйнатиш ҳуқуқига эга бўладиган "Барса"га Суарес ҳам зарар қилмайди.



Жанелли Имбула


"Порту" - "Валенсия"

Трансфер суммаси: 16 миллион евро

Барчага маълумки, бугунги кунда "Порту" топ-клубларга кучли футболчиларни етказиб берувчи "фабрика"лардан бирига айланган. Жанелли Имбуланинг кўрсатаётган ўйинлари "Валенсия" скаутларининг қизиқишига сабаб бўлган. "Кўршапалаклар" футболчининг нархи кўтарилиб кетмасидан уни ўз сафларига қўшиб олиш истагидалар.



Марк Бартра


"Барселона" - "Севилья"

Трансфер суммаси: 12 миллион евро

Марк Бартра Евро-2016 ўйинларигача ўйин амалиётига эга бўлиши зарур бўлган футболчига захира ўридиғига михланиб қолиш ярашмайди. "Севилья"да эса унга вақт берилиши мумкин. Андалусияликлар жароҳат олган Марко Андроеоллининг ўрнига футболчи изламоқдалар.



Аугусто Фернандес


"Сельта" - "Атлетико"

Трансфер суммаси: 6 миллион евро

Диего Симеоне айнан мана шу футболчи эвазига марказдаги муаммоларни бартараф этмоқчи. Хабар қилинишича, мадридликлар футболчи билан оғзаки келишувга эришиб бўлганлар. Фақатгина, трансфер ойнаси очилишини кутиш қолган ҳолос.



Жузеппе Росси


"Фиорентина" - "Бетис"

Трансфер суммаси: 12 миллион евро

Оғир жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга қайтган Жузеппе Росси "Фиорентина"нинг асосий таркибига кира олмаяпти. Демак, унинг олдида яна Испанияга қайтиш варианти қолмоқда. Унга "Бетис" томонидан қизиқиш бор.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика