Хамес Родригеснинг Уругвай дарвозасига урган голи ЖЧ-2014даги энг яхшиси деб топилди
21 июл 2014 17:14
Новости
Хамес Родригеснинг Уругвай дарвозасига урган голи ЖЧ-2014даги энг яхшиси деб топилди
Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг Уругвайга қарши кечган нимчорак финал учрашувида рақиб дарвозасига урган голи, турнирдаги энг яхши гол деб топилди.
Бу ҳақда ФИФА расий сайти хабар берди.
“Монако” футболчисининг голи учун сайтнинг миллиондан ортиқ фойдаланувчиси овоз берган.
Иккинчи ўринда Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Персининг Испания дарвозасига урган голи (5:1) қайд этилди.
Хамес ушбу совринга эга чиққан учинчи Жанубий Америкалик футболчига айланди. Бунга қадар 2006 йил Макси Родригес ва 2010 йил уругвайлик Диего Форлан шундай номга сазовор бўлишганди.

Комментарии