RU

Последние новости

Халқаро турнирда 3-ўринни олган футзал терма жамоамиз Ўзбекистонга қайтиб келди Новости

Халқаро турнирда 3-ўринни олган футзал терма жамоамиз Ўзбекистонга қайтиб келди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Биласиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиландда ташкил этилган “Continental” халқаро турнирида иштирок этди.

Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги жамоамиз 3-ўрин учун Мисрга қарши кечган баҳсда 4-0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиқди.

Футзалчиларимиз тунда Бангкок-Истанбул-Тошкент ҳаво рейси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди", – деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика