RU

Последние новости

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  2 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  16 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Хакимининг паненкаси Испанияни "кўмди" – у Мадридда туғилган ва барчасини "Реал"да ўрганган, аммо Марокашни танлаган Новости

Хакимининг паненкаси Испанияни "кўмди" – у Мадридда туғилган ва барчасини "Реал"да ўрганган, аммо Марокашни танлаган

Драма.

Испания терма жамоасининг пенальтилар сериясидаги учинчи омадсизлигидан сўнг марокашликларда иккита имконият бор эди. Тўп ёнига Ашраф Хакими яқинлашди ва паненка билан барчасини якунлади.



Бу фақатгина Испаниянинг кетма-кет иккинчи ЖЧда пенальтилар серияси сабаб сюрприз жамоага (2018 йилда Марокаш ўрнида Россия эди) ютқазиши туфайли драмали вазият эмас.

Гап шундаги, Хакими Испанияга қаттиқ боғланган. У Мадридда туғилган ва вояга етган, "Реал"да унга барчасини ўргатишган ва катта футболга олиб киришган. Шундан сўнг эса клубга керак бўлмай қолди: Хакими ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ўйнади, сўнгра "Интер"да, ҳозир эса ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда.


Қандай қилиб Хакими Испанияда ўсди?


Ашраф Мадрид атрофидаги Хетафеда Марокашдан келган мигрантлар оиласида туғилган. Онаси тозаловчи бўлиб ишлаган ва уйларга қараган, отаси эса кўчаларда савдо қилган. Қизиқарли жиҳати, онасига боласидаги футболга бўлган иштиёқ умуман ёқмаган: у ўғлини дзюдо ва сузишга беришга уринган, аммо муваффақиятсиз. Болага фақатгина футбол қизиқ эди.

Хакими 8 ёшга тўлганда, оилавий почта қутисига "Реал" академиясига саралаш таклифи ёзилган хат келди. Ашраф у ерда 10 йил шуғулланган ва "Кастилья"да Зиданнинг ўғиллари Люка ва Энцо билан ўйнаган.

Айнан Зидан уни 2017 йилда асосий жамоага олган, аммо ҳимоянинг ўнг қанотида Дани Карвахаль ўйнарди, шу сабаб Хакими фақатгина ўринбосар роли учун даъвогарлик қила оларди. У "Реал"даги ягона мавсумида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушди. сўнгра икки йилни Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ижарада ўтказди.



"Боруссия"дан таклиф келганида бир сония ҳам ўйлаб ўтирмадим, сабаби бу мен учун анъаналарга эга катта Европа клуби эди, – деб тушунтиради Хакими. – Мен кўп бора Сариқ девор (25 минг кишини сиғдира оладиган "Сигнал-Идуна-Парк"даги тик трибуна) ҳақида эшитганман ва жонли тарзда ушбу стадиондаги атмосферани ҳис қилишни хоҳладим".


Нега "Реал" Хакимини сақлаб қолмади?


Хакими "Боруссия"даги иккинчи мавсумни ақлбоварқилмас даражада ўтказди. У чемпионатда фақатгина битта ўйинни ўтказиб юборди (сариқ карточкалар йиғилгани сабаб) ва мавсумдаги 45та ўйинда гол+пас тизимида 9+10 жамғарди.

Қандай қилиб "Реал" бундай ўйинчини ортга эмас, "Интер"га қўйиб юборди? Diario AS нашри бир неча сабабларни келтирди:

• Хакими жамоада муҳим ролни ўйнашни хоҳлаган. Зинедин Зиданда ҳимоянинг ўнг қанотида Карвахаль бор эди, Хакими унинг ўринбосари бўлишни ёки ҳатто у билан ўйин вақтини бўлишишни ҳам хоҳламаган.



• Бу борада муҳим ролни Антонио Конте ўйнаган. У ўйинчига уч ҳимоячи ва икки латерал жойлашувида асосий таркибни ваъда қилган. Бу ҳужумга ўтишни севадиган марокашлик учун идеал тарзда мос тушади. У шу сабаб 4-3-3да ўйнайдиган "Бавария"га трансферни рад этди. Мюнхенда ушбу схема билан Хакимида мудофаадаги ўйинда муаммолар бўлишини тахмин қилишди.

• Миланликлар Хакимига беш мавсумда йилига 5 миллион евродан тўлашни режа қилишганди – "Реал" эса Карвахалнинг ўринбосарига бунча сарфлашни хоҳламади. Ҳа, трансфер учун 43 млн евро – жиддий маблағ.


Нега Хакими терма жамоага керак бўлмади?


Бу ерда воқеа бироз мураккаброқ. Хакими 17 ёшидаёқ Марокаш терма жамоасида дебют қилган ва буни Испания терма жамоасида ўзини яхши ҳис қилмагани билан тушунтирган.

"Ёшлар даражасида алоқалар бор эди, мен шунингдек ўзимни синаб кўриш учун Испания терма жамоаси ихтиёрида бўлганман, – дейди Хакими ЖЧ-2022 1/8 финали олдидан. – Мен Лас-Росасда икки кун бўлдим ва бу меники эмаслигини тушундим, ўзимни уйдагидек ҳис қилмадим. Ўз туйғуларим сабаб рад этдим ва Марокаш маданияти менга яқинроқлигини тушундим. Марокаш учун ўйнашни хоҳладим".

Айтганча, ҳал қилувчи пенальтидан сўнг Хакимининг рақсига диққат билан эътибор беришингиз мумкин. Бу шунчаки оддий гол нишонлаш эмас. Буни одатда Америка футболи ўйинчиси Жейлен Уоддл ижро этади – у ҳам Хакимидек жуда тез.



Уоддл сўз ўйинлари сабаб шундай қилади. Waddle – нафақат ўйинчининг фамилияси, балки бу инглизча сўз бўлиб, пингвингнинг юриши ("чайқалиш"га ўхшаган нарса) деган маънони билдиради.



Хакими шундай чайқалган ҳолда ЖЧнинг чорак финалига қадар келди. Испания билан эмас, Марокаш билан.


→ Испания ЖЧни Европа терма жамоаси туфайли тарк этди... Нима?!


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика