RU

Последние новости

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  12 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  30 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

Хаким Фузайлов: "Арал Самали" бизга муаммо туғдира олди" Новости

Хаким Фузайлов: "Арал Самали" бизга муаммо туғдира олди"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Бухоро" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Учрашув давомида "Арал Самали" бизга катта муаммога айлана олди. Вазиятлар кўп бўлди, барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Бизга раҳбарият томонидан Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган. Мухлислар талаби ҳам шундай, уларни ҳар бир ўйинда ғалаба қаноатлантиради. Биз зиммамиздаги ушбу вазифаларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Стадион бизга оғир ўйин ўтказишимиз учун сабаб бўлди. Бундай майдонларда стандарт вазиятлардан ҳушёр бўлиш лозим. Бугунги ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ.

- "Арал Самали" кўп гол ўтказиб юборишига, умуман учрашув давомида голларнинг кўп бўлишига сабаб нима деб ўйлайсиз?

- "Арал Самали" асосан ёш футболчиларга таянган холда ўйин ташкил этмоқда. Тажриба етишмаётгани яққол кўриниб турибди. Улар ўз мухлислари қаршисида ўйнашди, шунга монанд ҳужумкор услубни танлашди. Бу эса бизга очиқ худудларни кўпроқ тақдим қилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика