RU

Последние новости

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  8 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз" Новости

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз"

Осиё Кубоги-2019 доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида японлар иштирок этишди.

Бош мураббий Хажиме Мориясуга футболчи Тошихиро Аояма ҳамроҳлик қилди.

"Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган баҳс. Биз ютишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқишни истаймиз", - дейди бош мураббий.

"Эртанги баҳсга яхши тайёрландик. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Ўйлайманки эртага қизиқ ўйин бўлади", - дейди Аояма.

- Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиб бўлган. Фақат битта савол очиқ турибди: гуруҳда биринчи ўринни ким олади? Бу сизга босим ўтказадими ёки йўқ?

- Осиё Кубогига келишдан олдин биз гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилгандик. Эртага футболчиларга босим бўлишини хоҳламайман. Шунчаки ғалаба қозонишларини сўрайман. Биз хотиржаммиз. Асосий мақсадимиз эса мусобақада чемпион бўлиш.

- Гуруҳда иккинчи бўлган жамоа Австралия билан ўйнайди. Бу жамоани қандай баҳолайсиз?

- Австралиядан қочамизми ёки йўқми билмайман. Мусобақада барча рақибни ютишни истаймиз. Чемпион бўлишни истаймизми демак барчани ютиш керак. Плей-оффда кучсиз рақиб қолмайди.



- Осиё Кубогида 3та ўйинчини алмаштириш мумкин. Гуруҳдаги дастлабки иккала ўйинда ҳам сиз ўзгаришлардан тўлиқ фойдаланмадингиз. Бунинг сабаби нимада?  

- Бу менинг қарорим. Ўйлайманки футболчилар бу қароримни ҳурмат қилишади. Асосийси биз иккала учрашувда ҳам ютдик. Майдондаги футболчиларнинг ҳаракатлари мени қониқтиргани учун 3та ўзгаришни қилмадим.

- Иккита баҳсдан сўнг тажрибали футболчиларга дам берасизми?

- Мен барча ўйинларни синаб кўраман. Захирада қолиб кетаётган футболчилар ҳам яхши ҳолатда. Ким учрашувга тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Бугун сўнгги кўрсатма берилади.

- Мусобақадан олдин жисмоний ҳолат қандай эди ва ҳозир қандай?

- Япония терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати икки хил ҳолатда эди. Сабаби ярим футболчилар Жей лигада, қолганлар Европада ўйнайди. Бу ерда мавсум икки хил пайтда тугайди. Бирга машғулот ўтказа бошлаганимиздан кейин барчанинг ҳолати тенглашди. Иккита ўйиндан ўзимизга сабоқ олдик. Шундай давом этишни истаймиз.

- Япония доим чемпионлик учун курашади. Бу йўлда сизга асосий рақобатчи жамоалар қайсилар?

- Бизнинг мақсадимиз чемпионлик. Жамоа ўйинини ривожлантириш керак. Бу мусобақада 7та ўйин ўтказишни истаймиз. Барча рақибни бирдек кўрамиз, рақиб ажратмаймиз.

- Биринчи турда 2та гол урган Юя Осако ўзини қандай хис қилмоқда?

- У тиббий кўрикдан ўтди. Ҳозир даволанмоқда.

- Япония эртага ютиш учун нима қилади?

- Аввалги икки ўйиндан келиб чиқиб тактика тузамиз. Асосий таркибда баъзи футболчилар алмашади. Шу орқали фақат ғалаба учун ўйнаймиз.


Хайрулла Холиқов ва Нарзулла Сайдуллаев
Ал Айн, БАА

Рейтинг: -77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика